Ниҳоят, Apple расман iPhone 12 ва бошқа гаджетлар тақдимотини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2024
  •  09.09.2020 14:03

Ниҳоят, Apple расман iPhone 12 ва бошқа гаджетлар тақдимотини эълон қилди

Купертинолик компания, ниҳоят, бу йил кузги расмий намойишига таклиф этди. Унга кўра, тақдимот маросими 15 сентябрь куни Apple Park кампусида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Apple Park'да ходимлардан тушликка пул олиш Стив Жобснинг орзуси бўлган (муҳим сабаб бор)

Коронавирус пандемияси муносабати билан ушбу тадбир онлайн тарзда бўлиб ўтиши ва «жонли» тарзда трансляция қилишини кутилмоқда. Ёки маросимни олдиндан ёзиб олиб, ўша куни эълон қилишлари эҳтимоли ҳам бор. Нима бўлганда ҳам, ўша куни уни мана бу ҳавола орқали кузатиш имкони юзага келади

Twitter ижтимоий тармоғида энди #AppleEvent ҳештеги билан бирга автоматик раишда корпорация логотипи пайдо бўляпи. Hashtag Browser сервиси маълумотларига кўра, уни 8 сентябрь куни жорий этишган ва 28 сентябрда ўчирилади.

Apple ўша тадбирида айнан нималарни намойиш этишини айтмаяпти, фанатлар эса энг кўп тўртта моделдаги iPhone 12 смартфонларини кутишмоқда. Шунингдек, тақдимотлар рўйхатида Apple Watch Series 6 ақлли соати, iPad Air планшети, AirTag брелоки, AirPower симсиз қувватлаш станцияси ҳамда Apple HomePod колонкаси ҳам бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!