Ниҳоят, Apple расман iPhone SE 2 ва бошқа гаджетлар тақдимотига таклифнома тарқатди!

  •   DiMaX
  •  1403
  •  23.05.2018 10:30

Ниҳоят, Apple расман iPhone SE 2 ва бошқа гаджетлар тақдимотига таклифнома тарқатди!

Жорий йилда купертинолик гигантдан мухлислар кўп нарса кутишяпти ва уларнинг айримлари WWDC 2018 кўргазмаси доирасида тақдим этилади. Бир неча соат аввал Apple ушбу анжуман учун расман тақдимнома тарқатди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2 смартфонини, ниҳоят, «жонли» видеода ҳам кўрсатишди!

Мазкур тадбир жорий йилнинг 4–10 июнь кунлари, Калифорния штатининг Сан-Хосе шаҳридаги McEnery анжуманлар марказида бўлиб ўтади.

Ушбу конференция доирасида қуйидаги операцион тизимларнинг янгиланган талқинлари тақдим этилиши кутилаётир: iOS 12, macOS 10.14, watchOS 5 ҳамда tvOS 12.

Дастурий таъминот маҳсулотлари намойишидан ташқари, WWDC 2018 анжуманида купертинолик техногигант бир қатор қурилмалар ҳам тақдим этиши кутилмоқда. Булар қаторига, жумладан, Retina дисплейли MacBook Air ҳамда иккинчи авлод iPhone SE ҳам киради.

Шу пайтгача iPhone SE 2 хусусида кўплаб турли маълумотлар, суратлар ва видеолар тарқалган бўлса-да, Apple улардан бирортасининг тўғри эканини тасдиқлаган эмас. Эҳтимол, тақдимотигача бу ихчам замонавий смартфон ҳақида ишончли маълумотлар чиқиб қолар – буларни биз билан бирга кузатинг.

Унгача эса, шу пайтгача бозорга чиқарилган айфонларнинг юртимиздаги нархлари билан танишиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Тошкентда iPhone нархлари (2018 йил 19 май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!