Ниҳоят, бу илова TikTok’ни енгиб ўтиб, дунёда биринчи ўринга чиқди!

  •   DiMaX
  •  3215
  •  07.12.2020 16:12

Ниҳоят, бу илова TikTok’ни енгиб ўтиб, дунёда биринчи ўринга чиқди!

SensorTower таҳлил компанияси бутун дунё бўйича юклаб олиниши ва даромад келтириши бўйича энг яхши иловалар рўйхатини эълон қилди. Ўйин бўлмаган дастурлар орасида бир неча ойдан буён етакчи бўлиб келаётган TikTok (Хитойда – Douyin) бу гал ён беришга мажбур бўлибди.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Ҳисоботга кўра, бу гал WhatsApp биринчи – 2020 йил ноябрь ойининг ўзидаёқ уни 58 миллион мартадан ошиқ ўрнатиб олишган! Уларнинг энг кўпи – 30 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган. Иккинчи ўринни эса 10 фоизлик улуш билан Нигерия эгаллаган.

Қуйидаги жадвалда илк устунда умумий юклаб олишлар бўйича, кейингиларида эса тегишлича App Store ва Google Play дўконларидан юклаб олинишига кўра топ-ўнталик келтирилган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли учликни Facebook якунлаб берган. Ўнталикка яна тегишлича Weather and Radar USA, Instagram, Zoom, Snapchat, Facebook Messenger, Telegram ҳамда SnackVideo дастурлари кирган.

Таъкидлаб ўтиш керакки, TikTok ва унинг хитойча версияси – Douyin ноябрнинг ўзида биргаликда 123 миллион доллар даромад келтирган. Бу эса бир йил олдингисидан тахминан 3,7 карра юқори кўрсаткичдир.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.