Ниҳоят, бу машҳур ўйин Google Play’га ҳам чиқиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1960
  •  10.12.2019 10:43

Ниҳоят, бу машҳур ўйин Google Play’га ҳам чиқиши мумкин!

«Шоҳона жанг» жанридаги Fortnite ўйини Android-қурилмалар учун ўтган йилиёқ тақдим этилган, ҳаммо ҳозиргача Google Play’га қўйилмаган. Уни ишлаб чиққан Epic Games расмий сайти орқали тарқатишяпти, Samsung гаджетлари эса Galaxy Store’дан ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Энг муваффақиятли мобил ўйин шу кунгача ярим миллиард доллар даромад келтирган

Сўнгги хабарларга кўра, Epic Games ушбу маҳсулотини яқин орада Google Play’га юбормоқчи. Бироқ уни ишлаб чиққанлар ўйин ичидаги ўз тўлов тизимларидан воз кечмоқчи эмаслар.

Гап шундаки, Google Play шартларига кўра, мазкур каталогга қўйилган дастурий таъминот маҳсулотларида ички харидлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда Google тўлов инфратузилмасини қўллашлари керак. Epic Games эса даромадининг 30 фоизини Google’га комиссия сифатида қолдиришни истамаяпти ва қидирув гиганти Fortnite борасида истисно қилишидан умидвор. Бироқ ҳали Google бу борада бир қарорга келмаган ва Fortnite учун ўз қоидаларидан чекингиси йўқ.

Буёғига нима бўлиши энди мазкур икки компаниянинг ўзаро келишувига боғлиқ. Ҳозирса эса Android-қурилмалар эгалари мана бу ҳавола орқали ўтиб, саҳифадаги QR-кодни сканерлаш орқали Fortnite’ни юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Қўл-оёқсиз геймер Fortnite’даги ғалабалари билан Гиннесс рекордлар китобига кирди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.