Ниҳоят, энди барқарор Telegram’да ҳам чатларни саралаш мумкин!

  •   DiMaX
  •  2453
  •  24.02.2020 13:31

Ниҳоят, энди барқарор Telegram’да ҳам чатларни саралаш мумкин!

Оммабоп Telegram мессенжерининг айрим муқобил норасмий иловаларида (масалан – Plus Messenger’да) чатларни тоифаларга ажратиб кўрсатиш функцияси бор. Дуров жамоаси ушбу имкониятни расмий клиентларга ҳам қўшаётгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Telegram 5.15: янгиланган профил, атрофдагиларни топиш ва Валентин кунига анимацияли эмодзилар!

Mac App Store иловалар дўконида macOS тизими учун янгиланган Telegram пайдо бўлди ва унга қўшилган имкониятлардан бири ҳам айнан шу бўлади. Дастлабки созламалар бўйича унда тўртта варақа (фильтр) кўриниб туради: All Chats – барча ёзишмалар, каналлар ва ботлар; Unread – ўқилмай қолган хабарлар, Unmuted – билдиришнома келиши ўчириб қўйилган чатлар, каналлар ва ботлар; Channels – фақат каналлар.

Telegram мессенжерининг macOS клиентида яна барқарорлик оширилган, хотирадан фойдаланиш жараёни оптималлаштирилган. Шунингдек, бир қатор майда камчиликлар бартараф этилиб, яхшилаш ишлари олиб борилган.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

Telegram’нинг macOS иловасида энди юқоридаги варақалардан исталган бири устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертиб, номини ўзгартириш, янги варақа қўшиш ёки мавжуд варақани ўчириш каби имкониятлар бор. Янги фильтр қўшаётиб, сиз юқоридаги тўрттасидан бирини танлашингиз ҳам, ўзингиз янгисини яратишингиз ҳам мумкин.

Энди чатларни саралаш функциясининг бошқа тизимлар учун тақдим этилган Telegram клиентларига ҳамда Telegram Desktop дастурига ҳам қўшилишини кутамиз. Бу борадаги янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!