Ниҳоят, Galaxy S10 тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  1445
  •  11.01.2019 09:55

Ниҳоят, Galaxy S10 тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди!

Samsung компанияси кўпчилик орзиқиб кутаётган Galaxy S10  смартфонларининг намойиш кунини маълум қилди. Ушбу туркум қурилмалар тақдимоти учун махсус Galaxy Unpacked тадбири ўтказилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 сифатли «жонли» суратда: юпқа ромли, четлари қайрилма дисплей «тирқиш»идаги камера!

Хулласи калом, навбатдаги Galaxy Unpacked маросими шу йилнинг 20 февралида, Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтади. Буни Samsung қуйидаги реклама постери орқали маълум қилди:

Постерда 10 рақами ҳамда чеккалари қайрилган дисплейли иккита смартфон қирралари акс этган. Шунингдек, унда тақдимот санаси туширилган ва намойишни www.samsung.com расмий сайти орқали бутун дунё бўйлаб тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиш мумкинлиги билдирилган.

Турли хабарларга кўра, Samsung Galaxy S10 туркуми учтадан бештагача моделдан иборат. Уларнинг барчаси флагман процессорларга эга, ораларидаги фарқлар эса экран ўлчами, камералар ва аккумуляторларда намоён бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 Lite эмас, балки S10 E, тағин у муҳим функциядан маҳрум экан!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.