Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy A11 тақдим қилинди, лекин...

  •   DiMaX
  •  12349
  •  14.03.2020 09:44

Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy A11 тақдим қилинди, лекин...

Samsung компанияси ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A11 смартфонини расман намойиш этди. Аниқроғи – бунинг учун махсус тадбир уюштирмасдан, ҳозирча фақат ўз расмий сайтида бу моделнинг хусусиятларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг бестселлер смартфонларидан бири мана шу ҳамёнбоп модел бўлади!

Galaxy A11 диагоналига 6,4 дюймлик Infinity-O дисплей билан жиҳозланган, унинг тасвир аниқлиги HD+ форматида (720x1560 пикселлик). Экраннинг юқори чап бурчагида очилган тирқишга 8 мегапикселлик камера ўрнатилган.

Смартфоннинг орқа панелида уч модулли: 13 + 5 + 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олган бош камера ҳамда бармоқ изи сканерига кўзимиз тушади. Samsung бу моделнинг максимал 1,8 Гц такт частотасида ишловчи 8 ядроли процессор базасига қурилганини айтган, аммо унинг айнан қайси чипсет эканлиги номаълум.

ЎҚИНГ: Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!

Харидорлар хоҳишларига кўра Galaxy A11 смартфонини 3 ёки 2 гигабайтлик тезкор хотирага эга вариантини танлашлари мумкин бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам доимий хотира ҳажми 32 гигабайтга тенг. Шунингдек, унда 512 гигабайтгача ҳажмли MicroSD хотира картаси учун слот мавжуд.

Galaxy A11 аккумулятори 4000 мА/соатлик бўлиб, 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

Гаджетнинг корпуси ўлчамлари 161,4х76,3х8 миллиметрга тенг, вазни эса 177 граммни ташкил этади. Samsung уни тўрт хил – қора, оқ, кўк ва қизил рангли корпусларда таклиф этади. Лекин, афсуски, Galaxy A11 нархи ҳам, бозорга чиқиш санаси ҳам ҳозирча маълум қилинмаган.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!