Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдимот санасини Samsung расман маълум қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1956
  •  18.02.2019 10:23

Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдимот санасини Samsung расман маълум қилди (+видео)

Жанубий кореялик техногигант янги – ҳамёнбоп Galaxy M туркумидаги иккита смартфонини тақдим этиб, савдога ҳам чиқарди. Энди дунё аҳли уларнинг учинчиси – Galaxy M30 моделини кутмоқда ва унинг айрим хусусиятлари маълум.

ЎҚИНГ: Янги сурат ҳамёнбоп Galaxy M30’нинг муҳим жиҳатларини тасдиқлади

Samsung компаниясининг Ҳиндистон бўлинмаси Galaxy M30 смартфонининг намойиш санасини ўзининг расмий Twitter-аккаунти орқали маълум қилди. Ушбу мамлакатда унинг тақдимоти 27 февралдаги махсус тадбирда бўлиб ўтади. Аммо бу қурилманинг бошқа мамлакатлар бозорларига қачон чиқарилиши ҳозирча номаълум.

Шунингдек, ушбу тизерда Galaxy M30 моделининг асосий ўзига хослиги – уч модулли бош камерасига ҳам урғу берилган. Улар 13 МП (f/1.9) + 5 МП (f/2.2) + 5 МП (f/2.2) аниқликдаги оптик датчиклардир.

ЎҚИНГ: Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

Galaxy M30 смартфонининг бошқа техник хусусиятлари ҳақида аввал ҳам кўп маълумотлар берганмиз, яна қуйидаги видеода ҳам кўришингиз мумкин:

Samsung компанияси бу моделини 200–250 доллар атрофида нархлаши кутилмоқда, унинг дунё бозорига чиқарилган айрим смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!