Ниҳоят, HongMeng операцион тизимли илк гаджет намойиш этилди!

  •   DiMaX
  •  1420
  •  27.07.2019 15:51

Ниҳоят, HongMeng операцион тизимли илк гаджет намойиш этилди!

Huawei компанияси нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр бўлган HongMeng операцион тизимини тайёрлаганини биласиз. Халқаро бозорга унинг Oak OS ёки Ark OS номи билан чиқиши кутилаётган эди, лекин Harmony OS деб номланиши ҳам мумкин...

ЎҚИНГ: Расман: Huawei смартфонлари HongMeng тизимига ўтмасдан, Android’да қолади! Лекин...

Куни кеча Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Global Mobile Internet Conference маросимида Honor TV қисман кўрсатилди. Мазкур девайсни Huawei компаниясига қарашли Honor бренди раҳбари Жорж Чжао намойиш этди.

Honor TV – экрани ўта юпқа ромли «ақлли» телевизор бўлиб, хитойлик техногигантнинг HongMeng операцион тизимида ишлайди. Унинг селфи-камераси «сунъий онг» тизими ёрдамида фойдаланувчининг юзини таниш қобилиятига ҳам эга.

Мазкур телевизорнинг «электрон юраги» – Honghu 818 процессори «сунъий идрок» учун алоҳида чипни ҳам ўз ичига олади. Шунинг эвазига Honor TV тасвирни таҳлил қилиб, ёрқинликни ва рангларнинг тўйинганлигини ўзи оптимал даражада созлайди, шовқинларни камайтиради ва контрастни оширади. Ушбу чип видеооқимни реал вақт режимида 30 герцлик 8K ёки 120 герцлик 4K форматига ўтказиб бера олади.

ЎҚИНГ: Redmi энди 4K-телевизорлар ҳам тақдим этади, нархлари кулгили!

Honor TV олд камерасини видеочат орқали мулоқот қилиш учун ҳам, тўлдирилган реаллик ўйинлари ва иловаларидан фойдаланиш учун ҳам қўлласа бўлади.

Huawei мазкур телевизорлар туркумини ҳозирча фақат Хитойда сотмоқчи, кейинчалик эса Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар бозорига ҳам чиқариши мумкин. Honor TV учун аллақачон Vmall, Tmall ҳамда JD.com каби ҳамда компаниянинг ўз интернет-магазинида олдиндан буюртма олиш бошланган.

Дарвоқе, жаноб Чжао сўзларига кўра, 9 август куни бўлиб ўтадиган Huawei Developer Conference анжуманида янги смартфон тақдим этилади. Унда ҳам янги – HongMeng операцион тизими қўлланиши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳозирча эса Android тизимли, глобал прошивкали баъзи Huawei смартфонларини Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Айрим компанияларнинг турли телевизорларини эса у ерда 950 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Миллион долларликдан ошиқ қалбаки Huawei смартфонларини ясаб сотган яширин цех фош этилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!