Ниҳоят, Honor Watch Magic смарт-соати расман намойиш этилди

  •   DiMaX
  •  1127
  •  01.11.2018 15:54

Ниҳоят, Honor Watch Magic смарт-соати расман намойиш этилди

Хитойлик техногигант Honor бренди остида янги моделдаги «ақлли» соатини тайёрлаганидан хабарингиз бор. Мазкур гаджет кутилганидан сал бошқачароқ – Honor Watch Magic номи билан тақдим қилинди.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Хитойда бўлиб ўтган тақдимот маросимида кўрсатилган мазкур аксессуар 1,2 дюймлик доирасимон AMOLED-дисплейга эга. Huawei таъкидлаганидек, у ҳозиргача бозорга чиққан соатлар ичида энг юпқаларидан бири бўлиб, қалинлиги атиги 11 миллиметрга тенг.

Honor Watch Magic аккумулятори 178 мА/соатлик бўлиб, битта тўла қувват билан бир ҳафтагача ишлай олади. Унда NFC, GPS, Beidou ва ГЛОНАСС модуллари, барометр ва компас мавжуд.

ЎҚИНГ: Иккита экранли, битта қувватда 30 кунгача ишлай оладиган «ақлли» соат яратилди!

Смарт-соат Wear OS эмас, балки компаниянинг ўз ишланмаси бўлган операцион тизимга эга. Девайснинг корпуси 5ATM даражасида сувдан ҳимояланган, яъни у 50 метргача сув тубига тушганида ҳам шикаст етмайди.

Мазкур «ақлли» соат реал вақт режимида узлуксиз тарзда томир уришини ўлчаб тура олади, шунингдек унда стресс-монитор функцияси ҳам бор. Honor Watch Magic тўғри ухлашга оид, нафас олиш техникасига тегишли маслаҳатлар бериб туради.

Huawei мазкур маҳсулотининг Хитойдаги савдосини 1 ноябрдан бошлаган. Унинг спортчиларга мўлжалланган – қора-қизил силикон тасмачали модели учун 128,9 доллар, чарм тасмачали классик модели учун эса 143,2 доллар нарх белгиланган. Шунингдек, келаси йилнинг январидан Honor Watch Magic глобал савдога ҳам чиқарилади.

Айни дамда эса Terashop.uz интернет-дўконимизда айрим компанияларнинг турли русумлардаги смарт-соатлари ва «ақлли» билагузукларини онлайн тарзда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!