Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

  •   DiMaX
  •  892
  •  15.11.2019 09:49

Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Samsung ўзининг Galaxy Fold флагманининг савдога чиқишини роса кечиктирган бўлса, Huawei ҳам бу борада ундан қолишгани йўқ. Қайишқоқ экранли Mate X баҳорда бозорга чиқиши керак эди, кейин уни ёзга қолдиришди, сўнг эса – кузга...

ЎҚИНГ: Ярим йил кутилган смартфон айтилганидан нақ минг долларга қиммат нархда сотувга чиқяпти!

Лекин бу гал хитойлик техногигант ўз сўзида турди – бугундан, яъни 15 ноябрдан Mate X 5G маҳаллий бозорга чиқарилди. Ҳозирча Хитойда уни фақат битта конфигурацияда – 8/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантда харид қилиш мумкин.

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган. Флагманнинг нархи эса 2420 АҚШ доллари эквивалентига тўғри келади – бу эса жанубий кореялик рақибидан ҳам қиммат. Кейинги йил март ойида эса унинг янгиланган – Kirin 990 5G процессорли Mate Xs талқини чиқиши кутилмоқда.

Дарвоқе, яқинда бўлиб ўтган ICTWEEK 2019 ҳафталиги доирасидаги ICTEXPO 2019 кўргазмасида иштирок этган Terabayt.uz жамоаси Huawei Mate X букламафонини ишлатиб кўрган. Ушбу жараённинг видеосини мана бу ҳавола орқали YouTube-каналимизда томоша қилишингиз мумкин. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса олдинги авлод Huawei смартфонларини 1 045 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.