Ниҳоят, «икки томонлама 4G-флагман» – Nubia X тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1163
  •  31.10.2018 16:34

Ниҳоят, «икки томонлама 4G-флагман» – Nubia X тақдим этилди!

ZTE компанияси, ниҳоят, ўзининг «аломат» смартфони – ҳар икки томонида тўлақонли экранга эга Nubia X моделини расман намойиш қилди. Унинг нафақат экрани, балки бармоқ изи сканери ҳам иккитадан!

ЎҚИНГ: ВИДЕО: иккита OLED-экранли Nubia X флагмани илк реклама ролигида!

Nubia X асосий дисплейи диагоналига 6,26 дюймлик, тасвир узатиши эса Full HD+ форматида (1080х2280 пикселли). Орқа панелдаги AMOLED-дисплей ҳам чаккимас: 5,1 дюймлик, HD+ форматли (1520х720 пикселли).

Гаджетнинг биттагина мегапикселлик қўшалоқ камераси бор, холос – орқа экран тепасида. Унинг 16 мегапикселлик асосий датчиги f/1.8 диафрагмали бўлиб, тезкор автофокус функциясига эга. Унга 20 мегапикселлик ва f/1.7 диафрагмали иккинчи модул ҳамроҳлик қилади. Камера портрет режими ҳамда саҳналарни таниб олувчи «сунъий идрок» билан таъминланган.

Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори ташкил этади. Тезкор хотираси 6 ва 8, доимий хотираси эса 64, 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда чиқади. 3800 мА/соатлик батареяси эса Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга.

ZTE ушбу девайсини иккита SIM-карта слоти, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5, GPS + ГЛОНАСС интерфейслари ва USB Type-C порти билан таъминлаган. Афсуски, 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда NFC модули йўқ.

Девайснинг корпуси алюминийдан ишланган бўлиб, ўлчамлари 154,1х3,30х8,64 миллиметрни, вазни эса 181 граммни ташкил этади. Смартфон Nubia UI 6.0 график қобиғи остидаги Android 8.1 Oreo тизими билан ишлайди.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг антиқа дизайнли смартфонлар ва бошқа гаджетларни ким олиб келган?

Nubia X корпусининг ҳар иккала ён қиррасида биттадан дактилоскопик сканери бор. Яъни, қайси томонидан ушласангиз ҳам шу сенсорга бармоқ босиб, тизимни блокдан чиқара оласиз. Шунингдек, бу датчикларни «Орқага» ва «Уйга» тугмачалари ўрнида ҳам қўллаш мумкин.

Nubia X қора, кул ранг ва тилларанг тусли корпусларда тақдим этилади. Нархи эса тезкор/доимий хотирасининг ҳажмига қараб: 6/64 ГБлик варианти 473 доллар, 8/128 ГБлик талқини 530 доллар, 8/256 ГБлик версияси эса 602 долларга тенг.

Дарвоқе, купертиноликнинг iPhone X юбилей флагманининг номи «Айфон тен», яъни «Ўнинчи айфон» деб ўқиладиган бўлса, Nubia X унақа эмас – «Нубиа икс» тарзида ўқилади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!