Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

  •   DiMaX
  •  3221
  •  25.10.2018 13:55

Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

Xiaomi компанияси куни кеча рекорд даражадаги – 10 гигабайтлик тезкор хотирага эга кучли смартфонини дунё аҳлига кўрсатган эди. Энди эса, ниҳоят, шу ва бошқа жиҳатларига кўра тенгсиз бўлган Mi Mix 3 флагманини ҳам расман намойиш этди.

ЎҚИНГ: 10 ГБ «оперативка»ли илк смартфон – Xiaomi Black Shark 2 тақдим этилди!

Xiaomi Mi Mix 3 модели «хитойча Apple»нинг ностандарт слайдер форм-факторига эга илк қурилмасидир. Унинг Super AMOLED экрани диагоналига 6,39 дюймга, тасвир аниқлиги эса 2340х1080 пикселга тенг.

Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини тахмин қилинганидек Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) эмас, балки Qualcomm компаниясининг айни дамдаги флагман процессори – якка кристалли Snapdragon 855 чипи ташкил этади. Модификациясига қараб қурилманинг тезкор хотираси 6, 8 ва ҳатто 10 гигабайтлик, ички хотираси эса 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда тақдим этилади.

Xiaomi Mi Mix 3 асосий камераси ҳар бири 12 мегапикселли иккита датчикни ўз ичига олади. Лекин кам ёритилган шароитларда ҳам унинг тасвирга олиш сифати уч модулли бош камерага эга Huawei P20 Pro флагманидан қолишмайди.

Турли қурилмалар камераларининг суратга олишини холис баҳоловчи DxOMark профессионал сервиси янги флагманнинг расмга олиш сифати учун 108 балл қўйган, Huawei P20 Pro натижаси эса 114 баллга тенг. Xiaomi Mi Mix 3’нинг умумий баҳоси 103 баллни ташкил этган, яъни у Galaxy Note 9 фаблети билан бирга тўртинчи ва бешинчи ўринларни баҳам кўрган.

Шунингдек, куни кеча чиққан яна битта маълумот ҳам тасдиқланди – Xiaomi Mi Mix 3 асосий камераси сониясига 960 кадр частотасида видеороликлар ёза олади!

Флагманнинг олд камераси ҳам қўшалоқ – 24 (Sony IMX 576) ҳамда 2 мегапикселли датчиклардан иборат.

Айтиш керакки, Mi Mix 3 модели Xiaomi компаниясининг тўртта камерага эга иккинчи смартфони бўлди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 6 Pro – Xiaomi’нинг тўртта камерали, iPhone X дизайнли ажойиб смартфони!

Учинчи авлод Mi Mix флагманининг 3850 мА/соатлик аккумуляторига 10 ваттлик симсиз қувватлаш технологияси татбиқ этилган.

Шунингдек, тақдимотда Mi Mix 3 смартфонида иловаларнинг ишга туширилиш тезлиги ҳам Huawei P20 Pro модели билан таққослаб кўрсатишди. Xiaomi флагмани анчагина тезкор чиқди – у ўз юртдоши бўлган техногигантнинг энг зўр смартфонидан 24:04 ҳисобида илгарилаб кетди.

Энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, Xiaomi Mi Mix 3 флагмани – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи илк смартфондир! Бундай имконият эса дунёнинг турли мамлакатларида кейинги йилнинг биринчи чорагидан тақдим этила бошлаши айтилаётир.

ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

Аввал ҳам хабар берилганидек, Xiaomi Mi Mix 3 уч хил рангдаги корпусларда савдога чиқарилади.

Унинг нархлари эса, тезкор/доимий хотираси ҳажмига боғлиқ ҳолда, қуйидагича бўлади:

6/128 гигабайтлик – 475 доллар;

8/128 гигабайтлик – 520 доллар;

10/256 гигабайтлик – 575 доллар;

10/256 гигабайтлик (махсус Forbidden City талқини) – 720 доллар.

Тақдимотда янги флагманнинг 1 ноябрдан, унинг махсус Forbidden City талқини эса ноябрнинг охирида савдога чиқарилиши айтилди. «Хитойча Apple»нинг аллақачон сотувга чиққан бошқа смартфонларини, жумладан, 2018 йилнинг апрелидан то октябрига қадар бенчмаркларда биринчи ўринни қўлдан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани учун эса Terashop.uz интернет-дўконимизда онлайн усулда буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!