Ниҳоят, iPhone тезкор қувватланиш технологиясига эга бўлади

Ниҳоят, iPhone тезкор қувватланиш технологиясига эга бўлади

2017 йилда тақдим этилиши кутилаётган 4,7, 5,5 ва 5,8 дюймли iPhone моделлари 3 ГБ оператив хотира ҳамда тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлади. Бу тўғрида Cowen and Company компанияси таҳлилчиси Тимоти Аркури Apple’га бутловчи қисмлар етказиб берувчи таъминотчи компаниялардаги ишончли манбааларга таяниб маълум қилган.

Маълум бўлишича, 2017 йилда тақдим этиладиган 4,7 дюймли ва 5,5 дюймли iPhone моделлари аввалги йилги iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus каби – 32, 128 ҳамда 256 ГБ доимий хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади. Юқори 5,8 дюймли дисплей билан таъминланиши кутилаётган айфоннинг ҳам 64 ва 256 гигабайт доимий хотирали версиялари мавжуд бўлади. Мазкур моделнинг аккумулятор сиғими янада катталашади.

Мазкур маълумот бир муддат аввал тайванлик TrendForce компаниясининг хабарини рад қилади. Тайванлик аввалроқ янги айфонларнинг фақатгина 5,5 ва 5,8 дюймли модификацияларигина 3 ГБ оператив хотирага, 4,7 модел эса 2 ГБ “оперативка”га эга бўлишини айтган эди.

Катталашган «оперативка»лар смартфонлар хотирасида янада кўпроқ маълумотни сақлаш, интернетдан унумли фойдаланиш имконини беради. Мисол учун, энди Safari браузерида кўплаб саҳифа очиладиган бўлса, браузернинг янада қулайроқ ишлашини кузатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, таҳлилчи бир оз аввал таниқли “айфоншунос” таҳлилчи Мин-Чи Куо маълум қилган, ҳар учала iPhone моделларида USB Type-C порти ҳамда унда Lightning мини-порти ўрнатилиши тўғрисидаги хабарни ҳам тасдиқлаган. Янги Lightning порти iPhone аппаратларининг қувват олишдаги тезкорлигини оширади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.