Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

  •   DiMaX
  •  1535
  •  13.02.2019 10:32

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S10 туркумидаги флагманини ҳамда Galaxy F буклама смартфонини 20 февралда тақдим этишидан хабарингиз бор. Vivo ҳам рақобатдан чўчимай, навбатдаги смартфонини айнан 20 февраль санасида намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

Энди эса улар сафига Xiaomi ҳам қўшилди – у бугун чиқарган расмий тизерга кўра, Mi 9 флагмани ҳам айни шу куни намойиш қилинади!

Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган ушбу тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi унда ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган. Бу эса Mi 9 моделининг иккита муҳим хусусиятини акс эттиради: юқори даражадаги самарадорлик ва нафис дизайн.

Mi 9 флагманининг турли хусусиятлари ҳақида кўпгина маълумотлар эълон қилганмиз. Аллақачон глобал бозорга чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!