Ниҳоят, MIUI 9 барқарор талқинини барча қурилмаларга юклаб олиш мумкин

  •   DiMaX
  •  1496
  •  14.03.2018 08:28

Ниҳоят, MIUI 9 барқарор талқинини барча қурилмаларга юклаб олиш мумкин

Барқарор MIUI 9 прошивкасининг якуний талқини ўтган йилнинг ноябрь ойидаёқ тарқатила бошлаган эди. Ниҳоят, у энди барча мос келувчи мобил алоқа қурилмалари учун тақдим этилди. Ушбу прошивкада фойдаланувчилар учун бир қатор янги қулайликлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари учун MIUI 9’нинг янги версиясидаги ўзгаришларнинг тўлиқ рўйхати

«Хитойча Apple»нинг Ҳиндистондаги офиси раҳбари Ману Кумар сўзларига кўра, айни дамда умумий ҳисобда 50 дан ортиқ моделдаги смартфонлар ва планшетлар прошивкасини янгилаб олиш мумкин.

MIUI 9 янгиланишининг якуний тўлқини Xiaomi’нинг 18 та русумдаги смартфонларига тегишли. Булар қуйидагилардир: Redmi 2/Prime, Redmi 4A, Redmi Note Prime, Mi 4i, Redmi 3S/Prime, Redmi Note 4G, Redmi 1S, Redmi Note 3, Mi 3, Mi 4, Mi Max/Prime, Redmi Y1/Y1 Lite, Redmi 4, Mi Max 2, Redmi Note 4 ҳамда Mi Max 2.

Серверларга катта юк тушишининг олдини олиш мақсадида, ушбу апдейт ҳудудлар ва моделлар бўйича босқичма-босқич тарқатилмоқда. Агарда сизнинг Xiaomi қурилмангизга ҳам навбат келса, бу ҳақда MIUI 9’ни «ҳаво орқали» юклаб олиш ҳақида билдиришнома келади. Бордию билдиришнома келмаса, шунчаки янгиланишларни ўзингиз текшириб кўринг. Ёки уни мана бу ҳавола орқали компания сайтининг тегишли бўлимидан юклаб олишингиз ҳам мумкин.

Айтиш керакки, Xiaomi компанияси аллақачон ўз қурилмалари учун MIUI график қобиғининг навбатдаги талқини устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: Илғор MIUI X тизимига эга бўладиган Xiaomi'лар маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!