Ниҳоят, PlayStation 5 тақдимот кунини Sony расман эълон қилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  553
  •  30.05.2020 12:38

Ниҳоят, PlayStation 5 тақдимот кунини Sony расман эълон қилди! (+видео)

Sony компаниясининг янги – PlayStation 5 ўйин приставкасини геймерлар анчадан бери кутишади. Биз унинг рендер видеоси, шунингдек, консолнинг ва геймпаднинг илк «жонли» расмлари, деярли барча хусусиятлари ҳам эълон қилганмиз. Яна...

ЎҚИНГ: Sony ниҳоят PlayStation 5 учун DualSense геймпадини тақдим этди

Games Beat порталининг журналисти Жеффри Грабб унинг 4 июнь куни намойиш этилишини айтган эди. Sony’нинг қуйидаги твити унинг адашмаганини кўрсатмоқда:

Юқоридаги қисқа видеодан англашиладики, PlayStation 5 ўйин консоли 2020 йилнинг 4 июнь санасида, Тинч океани вақти билан соат 13:00 да бошланадиган тадбирда расман тақдим этилади. Тошкент вақти билн эса бу 5 июнга ўтар тундаги соат 01:00 га тўғри келади.

Sony ушбу маросимнинг ўзини «видеоўйинлар келажаги», деб атамоқда. Тақдимотни онлайн форматда, тўғридан-тўғри томоша қилиш учун у бошланганида мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!