Ниҳоят, Qualcomm Snapdragon 855 процессори тақдим этилди ва AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1216
  •  05.12.2018 10:07

Ниҳоят, Qualcomm Snapdragon 855 процессори тақдим этилди ва AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Qualcomm компанияси ниҳоят узоқ кутилган навбатдаги флагман процессорини тақдим этди. Янги чипсет кўпчилик хабарларда айтилганидек Snapdragon 8150 эмас, балки номланиш тартиби бўйича – Snapdragon 855 деб аталди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8150 процессорли Meizu 16s флагмани илк суратда!

Айтиш керакки, Snapdragon 855 бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи илк якка кристалли платформадир. Унинг жамланмасига икки йил аввал тақдим қилинган Snapdragon X50 русумли 5G-модем киритилган.

Qualcomm янги процессорнинг тақдимот маросимида гапни “сунъий онг” тизимидан бошлади. Шунингдек, Snapdragon 855 чипи экран остига жойланувчи ультратовушли бармоқ изи сканерини аппарат даражасида қўллаб-қувватловчи илк процессор ҳам ҳисобланади.

Булардан ташқари, Qualcomm ўйинларга ҳам эътибор қаратиб, Elite Gaming ҳақида гап очган, аммо уни батафсил изоҳламаган. Умуман олганда, мазкур тақдимот асосан 5G технологияларига бағишланган ва Snapdragon 855 ҳақида бугун батафсил маълумот беришни ваъда қилган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 8150 флагман процессори AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Аммо мазкур чипсетнинг имкониятларини AnTuTu компанияси фош этди. Ушбу бенчмаркда Snapdragon 855’ни бошқа якка кристалли илғор процессорлар – Snapdragon 845, Exynos 9820 ва Kirin 980 билан таққослаб синаб кўришди.

Умумий ҳисобда процессорларнинг самарадорлиги қуйидагича эканлиги аён бўлди: Snapdragon 855, Exynos 9820, Kirin 980 ва Snapdragon 845. Улар бенчмаркда тегишлича 343051, 325067, 309425 ҳамда 290455 балл олдилар.

Шунингдек, Snapdragon 855 марказий ва графий чипларнинг тестида рақибларидан анча тезкор эканини намойиш этган.

ЎҚИНГ: Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.