Ниҳоят, расмий Clubhouse иловаси Android-смартфонларга ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  547
  •  11.05.2021 11:12

Ниҳоят, расмий Clubhouse иловаси Android-смартфонларга ҳам чиқди!

Ушбу йилнинг бошидан трендга чиққан Clubhouse ижтимоий тармоғидан хабарингиз бор – унда фақат овозли хабарлар орқали мулоқот қилинади. Яқиндагина унда фойдаланувчилар пул ишлаб олиши мумкин бўлган функция жорий этилган эди.

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Clubhouse мобил клиенти бошида фақат iOS платформаси учун тақдим этилган эди. Энди эса унинг Android-версияси ҳам яратилди ва Google Play иловалар дўконига жойланди.

Скриншотларига қараганда, «яшил роботчали» тизим учун яратилган Clubhouse иловасининг интерфейси ҳам клиентнинг iOS-версиясидан айтарли фарқ қилмайди.

Иловани мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин, аммо Clubhouse тармоғида рўйхатдан ўтиш шартлари ўзгармаган. Яъни, унга аъзо бўлишингиз учун сизга ушбу тармоқ аъзоларидан бири таклифнома жўнатиши лозим.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс қовун туширди: қайси мобил операцион тизимни яхши кўришини бошқа тизимли қурилмасида айтди!