Ниҳоят, Realme иккита "тўрткўз"ни намойиш қилди!

Ниҳоят, Realme иккита

Айтиб ўтганимиздек, Realme ўзининг икки янги смартфони – Realme 5 ва Realme 5 Pro’ни тақдим қилди. Ушбу қурилмалар Snapdragon процессорига ва тўртта датчикдан иборат асосий камерага эга бўлган. Намойиш давомида компания кейинги ойда 64 мегапикселлик асосий камерага эга Realme XT’ни кўрсатишини айтиб ўтди.

Иккала смартфоннинг кўриниши деярли бир хил, бироқ хусусиятлари бутунлай фарқ қилади. Кичик модел HD+ аниқлигидаги 6,5-дюмли томчисимон кемтикли экранга эга бўлган. Смартфон ўлчами 164,4х75,6х9,3 мм, оғирлиги 198 грамм.

Realme 5 модели Snapdragon 665 процессори, 3/4 ГБ оператив ва 32/64/128 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Унга 10 ваттлик тезкор қувватланувчи 5000 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган.

Олд камера 13 МП, асосий камера эса 12, 8, 2 ва 2 МП лик датчиклардан ташкил топган. Иккинчи модул кенг бурчакли суратга олиш, учинчи датчик портрет чуқурлигини акс эттириш, тўртинчи датчик эса макро суратга олиш вазифасини бажаради.

Realme 5 турли хотирали талқинларига мос равишда 140, 155 ва 165 доллардан нархланган. Смартфон мовий ҳамда бинафша рангларида ишлаб чиқарилади.

Realme 5 Pro эса аниқлиги Full HD+ бўлган 6,3-дюмли дисплейга эга бўлган. Ушбу моделда 16 МПлик селфи-камера, 48 МПлик асосий камера датчиги ўрнатилган. Асосий камера модулининг қолган учта датчиги эса ҳудди кичик моделдагидек.Изображение

Realme 5 Pro’га Snapdragon 712 процессори ўрнатилган. Оператив хотира 4 дан 8 гача, доимий хотира эса 64 ГБ/128 ГБни ташкил қилган.

ИзображениеАйтиш лозимки, Realme 5 Pro “укаси”га қараганда анча ихчам ва қулай ишланган, аммо бунинг эвазига аккумулятор сиғими 4035 мА/соатгача камайган. Шунга қарамай уни 20 Втлик VOOC технологияси ёрдамида бир зумда тўлдириш мумкин.Изображение

Realme 5 Pro’ни 195 доллардан 235 долларгача бўлган нархда сотиб олиш мумкин бўлади. Ушбу модел мовий ҳамда зангори рангларда ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: "Тўрткўз" Redmi Note 8 Pro илк маротаба “жонли” суратларда намоён бўлди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!