Ниҳоят, Redmi флагманлари номини Xiaomi расман айтди: улар «Қотил» экан! (+нархи)

  •   DiMaX
  •  3208
  •  14.05.2019 11:39

Ниҳоят, Redmi флагманлари номини Xiaomi расман айтди: улар «Қотил» экан! (+нархи)

Шу пайтгача хабарларда Redmi брендининг флагман смартфони турли номлар билан аталиб келаётганидан хабарингиз бор. Уларга кўра, бу смартфон Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2, Redmi Q ва ҳатто Redmi K20 Pro деб номланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Барча Mi 9’лардан кучли Redmi 855 флагмани тақдимот олдидан Xiaomi расмий сайтида!

Бугун эса Xiaomi буларга расман аниқлик киритди: янги флагман битта эмас, балки бу туркумга иккита модел – Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro киради.

Бу икки смартфоннинг фарқи фақат процессорида: стандарт флагманда Snapdragon 730 чипи, унинг Pro-версиясида эса энг илғор Snapdragon 855 чипи қўлланади. Смартфонларнинг бошқа барча хусусиятлари бир хил бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro тезкорлиги Xiaomi вице-президентини чўчитиб юборди: у барча Mi 9’лардан кучли!

Бренд раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) сўзларига кўра, флагман номидаги «K» ҳарфи «Killer» сўзини англатади. Бу сўзнинг маъноси эса ўзбекчада «қотил», «кушанда» деганидир.

Англаган бўлсангиз керак: бу ерда Redmi’нинг ушбу смартфонлари «флагманлар кушандаси» бўлишига ишора қилинмоқда.

Redmi K20 ва Redmi K20 Pro шу ойнинг ўзида тақдим этилиши ва 400 доллардан кам нархда савдога қўйилиши айтилаётир. Шу кунгача бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7, Mi Play ва Redmi Note 7 арзонлашди! Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 13 май)