Ниҳоят, Redmi K40 флагманларининг тақдимот кунини расман айтишди!

  •   DiMaX
  •  664
  •  09.02.2021 16:18

Ниҳоят, Redmi K40 флагманларининг тақдимот кунини расман айтишди!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди тайёрлаган Redmi K40 флагманининг тақдимоти ҳали бўлиб ўтмаган эса-да, Redmi бренди раҳбари аллақачон уни ишлатиб ҳам юрибди. Лекин энди лоақал унинг кенг жамоатчиликка расман кўрсатилиш куни аниқ бўлди.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Xiaomi Group China вице-президенти Лу Вейбинг (Lu Weibing) узоқ кутилган ушбу смартфоннинг расмий анонси акс эттирилган тизерни эълон қилди. Унда таъкидланишича, Redmi K40 намойиши 25 февралда бўлиб ўтади.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, мазкур флагман бренд ишқибозларига компаниянинг хитойча Янги йил байрами туҳфаси бўлади. Туркумга стандарт флагмандан ташқари яна Redmi K40 Pro модели ҳам кириши кутилмоқда.

Бренд етакчиси яна Redmi K40 мутлақо янгича дизайнга эга эканлигига ҳам урғу берган. Шу пайтгача мазкур моделнинг турли хусусиятларини инсайдерлар айтиб келишмоқда; улар сафига қўшилган янги хабарларга кўра, бу қурилма симсиз усулда қувват олмайди. Лекин аккумуляторининг ток сиғими 4500-5000 мА/соат орасида бўлиб, симли усулда 33 ваттлик технология асосида зарядланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна инқилобий смартфон яратди: умуман порт ва тугмачасиз, тўрт томони «шаршара» дисплей... («жонли» видео)