Ниҳоят, Роскомнадзор расман Telegram’ни блокдан чиқарди!

  •   DiMaX
  •  328
  •  19.06.2020 15:46

Ниҳоят, Роскомнадзор расман Telegram’ни блокдан чиқарди!

Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати 2018 йилдан бери Telegram мессенжерини расман блоклаб қўйган эди. Лекин фойдаланувчилар барибир йўлини топиб ундан фойдаланиб келишаётганди, охири куни кеча Роскомнадзор бу тақиқни бекор қилди.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Мазкур мессенжер асосчиси – Павел Дуровнинг бу ҳақдаги расмий пости эълон қилинган бўлиб, Telegram Uzbekistan уни ўзбек тилига ўгирган ва унда шундай дейилади:

Ажойиб янгилик – Роскомнадзор Россияда Telegram’ни расман блокдан чиқарди. Мен барча россиялик Telegram фойдаланувчиларини ушбу ижобий ўзгариш билан табриклайман – ва бу ўзгариш узоқ муддатли бўлишига умид қиламан.

Блокдан чиқариш натижасида амалда нима ўзгаради? Россиядаги Telegram мобил иловаларининг барқарорлиги ва тезлиги ошиши керак. Telegram каналлари ва хизматларига тўғридан-тўғри ҳаволалари VPN’га уланмасдан ҳам ишлайди, бу эса канал ва чатлар иштирокчиларининг кўпайишига олиб келади. Шу билан бирга, шахсий маълумотларни сақлаш режасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ – шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва шахсий ёзишмаларнинг махфийлиги барча мамлакатларда Telegram’нинг асосий қонун-қоидаси бўлиб қолмоқда.

Блокировкадан чиқариш IT-тадбиркорлар ва инвесторлар учун яхши белги бўлади, деб ўйлайман. Россия ҳукуматининг ушбу ва бошқа соҳалардаги бундай ҳаракатлари оптимизм туғдирмоқда. Умид қиламанки, ижобий ҳаракатлар йўналиши сақланиб қолади ва Россия рақамли соҳада ўз имкониятларини амалга ошира олади.

Сўнгги икки йил ичида Telegram’дан фойдаланишда давом этган барча россияликларга раҳмат. Сизнинг ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз бу вақт давомида жамоамизни илҳомлантирди. Ишонаманки, ушбу қўллаб-қувватлаш бугунги тадбирнинг сабабларидан бирига айланди.

ЎҚИНГ: Telegram ўз тарихидаги энг йирик зарбага учради ва $1,7 млрд.лик лойиҳасидан айрилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!