Ниҳоят, Samsung дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  1065
  •  15.08.2018 19:08

Ниҳоят, Samsung дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди!

Жорий йилнинг бошидаги CES 2018 кўргазмасида жанубий кореялик гигант ўзининг айрим қурилмаларини намойиш этганди. Аммо анжуман доирасида бўлиб ўтган ёпиқ тадбирда у 5G-модемини ҳам кўрсатган.

ЎҚИНГ: Samsung 5G-модеми – Exynos 5 ҳам тор доирада тақдим этилди

Бугун – 2018 йилнинг 15 августида Samsung жаҳондаги биринчи 5G-модем –  Exynos Modem 5100 чипини расман тақдим қилди. Ушбу модем 3GPP (3rd Generation Partnership Project) стандартларига тўлалигича мос келади.

Exynos Modem 5100 ўн нанометрлик технологик жараён асосига қурилган бўлиб, бешинчи авлод тармоғида ишлаши билан бирга, ҳатто эскирган алоқа стандартларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Яъни, ушбу чип 2G GSM / CDMA, 3G WCDMA, TD-SCDMA, HSPA, 4G LTE тармоқларида ишлай олади.

Samsung’нинг даъво қилишича, янги модем аввалги авлод тармоқларидагига нисбатан 5 каррагача юқори тезликда маълумот алмаша олади.

Жанубий кореяликларнинг таъкидлашларига кўра, Exynos 5100 модеми жорий йилнинг охиригача тижорий бозорга чиқарилади. Эҳтимол, бу чип Samsung’нинг навбатдаги смартфонларидан бирида ўз дебютини амалга оширар.

ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!