Ниҳоят, Samsung ҳам экрани «тирқиш»ли Galaxy A8s’ни тақдим этяпти – Huawei’га йўл бўлсин!

  •   DiMaX
  •  1421
  •  04.12.2018 10:49

Ниҳоят, Samsung ҳам экрани «тирқиш»ли Galaxy A8s’ни тақдим этяпти – Huawei’га йўл бўлсин!

Хабарингиз борки, Samsung ўзининг Galaxy A8s моделида олд камера учун экранда «тирқиш» очаётганини эълон қилганди. Аммо аллақачон худди шундай смартфон «қўлга тушган», Huawei унинг расмий постерини тарқатган эди.

Тағин бу иккаласидан ҳам аввал Lenovo’нинг «тешик» экранли смартфони «жонли» сурати билан фош этилган, кейинроқ эса унинг «жонли» видео ва расми эълон қилинган эди. Ва ниҳоят, «тирқиш»ли дисплейга эга илк смартфонни тақдим этаётганини биринчи бўлиб Huawei расман эълон қилган, тағин бошқалардан «бир қадам олдинда» эканини айтиб мақтанган ҳам эди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, «тешик» экранли илк смартфон тақдимот санасини расман айтишди!

 Аммо Samsung «отни қамчилаб» қолди – унинг Galaxy A8s смартфони барибир Huawei Nova 4 моделидан аввал намойиш этиладиган бўлди! Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган мана бу расмий постерга кўра, уни 10 декабрда тақдим этишади:

Шуниси ҳам борки, бу ҳали «тешик» экранли илк смартфонни Samsung чиқаради, дегани эмас. Зеро, аллақачон «жонли» видеолари ҳам тарқалган Lenovo Z5S моделининг тақдимот санаси ҳозирча айтилмай турибди...

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимиздан Samsung компаниясининг айрим смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин. Шунингдек, унда хитойлик техногигантнинг бир қатор «ақлли» телефонлари ҳам савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!