Ниҳоят, Samsung «камбағалбоп флагман»ларини тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  3237
  •  09.06.2018 17:24

Ниҳоят, Samsung «камбағалбоп флагман»ларини тақдим этди!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy S9 туркуми флагманлари юксак технологиялар билан бирга, юқори нархга ҳам эга. Шунинг учун ҳам компания ушбу моделларнинг нисбатан ҳамёнбоп талқинлари – Galaxy A9 смартфонларини чиқараётгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9: «камбағаллар учун» смартфон

Куни кеча – 2018 йилнинг 9 июнь санасида Samsung ўзининг ўрта нархли Galaxy A9 Star ҳамда Galaxy A9 Star Lite моделли смартфонларини расман намойиш қилди.

Бу икки моделнинг бир хил жиҳатлари кўп: 2220х1080 пиксел сиғимли SuperAMOLED-дисплей, Qualcomm сипсетлари, 4 гигабайтлик тезкор хотира, 24 мегапикселли селфи-камера, орқа панелдаги дактилоскопик датчик, NFC модули ҳамда Experience 9.0 график қобиғидаги Android Oreo операцион тизими.

Фарқларига келадиган бўлсак, Galaxy A9 Star гаджети Snapdragon 660 процессорига ва диагоналига 6,28 дюймлик экранга эга. Унинг доимий хотираси ҳажми 64 гигабайтга, аккумуляторининг ток сиғими эса 3700 мА/соатга тенг. Смартфоннинг асосий камераси 16 ва 24 мегапикселли сенсорларни ўз ичига олган, улар iPhone X дизайнида жойлаштирилган. Смартфонда замонавий USB Type-C порти ҳамда FM-радио мавжуд.

ЎҚИНГ: Танишинг: Samsung Galaxy A9 Star ва A9 Star Lite смартфонларининг «жонли» фотоси ҳамда тавсифи

«Ака-ука»ларнинг «кичкина»си – Galaxy A9 Star Lite эса 6 дюймлик экран билан кифояланган, чипсети ҳам Snapdragon 450 моделига мансуб. 3500 мА/соатлик батареядан куч олиб ишлайдиган бу смартфон 32 гигабайт ички хотирага эга. Гарчи селфи учун 24 мегапикселли камера ажратилган бўлса-да, Galaxy A9 Star Lite модели асосий камераси «бундайроқ» – 5 ва 16 мегапикселли датчиклардан иборат.

«Камбағалбоп флагман»ларнинг савдоси 15 июндан бошланади. Уларнинг «тўнғич»и учун Samsung 470 доллари сўраяпти, «кенжа»си учун эса – 310 доллар.

Ушбу смартфонсознинг кўплаб моделлардаги бошқа смартфонларига эса Terashop.uz онлайн дўконимизда буюртма бериш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: Terashop.uz интернет-дўконимиз ишга тушди! Ўзбекистон бўйича элтиб берилувчи Samsung смартфонларининг 570 000 сўмдан бошланган нархлари (2018 йил 8 июнь)

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.