Ниҳоят, Samsung Note 10 ва Note 10+ тақдим қилинди. Тўлиқ хусусиятлари билан танишамиз!

Ниҳоят, Samsung Note 10 ва Note 10+ тақдим қилинди. Тўлиқ хусусиятлари билан танишамиз!

Кутилганидек, Samsung компанияси расман Galaxy Note 10 флагман смартфонларини намойиш этди. Линейкада энди иккита модел мавжуд: 6,3 дюмли Galaxy Note10 ва бироз қимматроқ бўлган 6,8 дюмли Galaxy Note10+. Умуман олганда, смартфонлар дисплейи нафақат ўлчамиги кўра, балки, аниқлигига кўра ҳам фарқ қилади: катта моделда 3040 х 1440 пикселли матрица кўзда тутилган бўлса, кичигида эса – 2280 х 1080 пиксел. Иккала экран ҳам HDR10+ қўллаб қувватлайди ва Dynamic AMOLED туркумига мансуб.

Galaxy Note10

Смартфонлар камераси учталик ва хусусиятлари ҳам бир хил. Асосий датчик оптик барқарорлаштириш ва алмашувчан диафрагмали, аниқлиги эса 12-мегапиксел. Иккинчи датчикга телеъобектив бириктирилган бўлиб, унда ҳам оптик барқарорлаштириш мавжуд. Учинчи модул 123° кўриш бурчагига эга 16 мегапикселли кенг бурчакли датчикдан иборат бўлган. Galaxy Note 10+’да камера модули 3D ToF камера билан бойитилган. Ушбу камера 3D Scanner иловаси билан биргаликда ишлайди ва реал объектларнинг уч ўлчамли моделини яратиш имконини беради. Бунда объект ўлчами 80 х 80 х 80 смдан ошмаслиги лозим.

ЎҚИНГ: Samsung энг катта бозорни деярли қўлдан бой берди!

Смартфоны Samsung Galaxy Note10 и Note10+ представлены официально, цены стартуют с отметки в 950 евро

Galaxy Note10

Селфи-камера экран юқори қисмининг марказида жойлашган. Улар ҳам иккала моделда ҳам бир хил – 80° кўриш бурчагига ва тизимли автофокусга эга 10 Мплик датчик ўрнатилган.  

Galaxy Note10

Смартфонлар 4K видео суратга олишни қўллаб қувватлайди. Видеолар устида ишлаш учун эса кучайтирилган видеотаҳрирчи кўзда тутилган бўлиб, S Pen пероси ёрдамида ҳам ишлаш мумкин.

Galaxy Note10

Иккала смартфон ҳам LTE ёки 5G модем ўрнатилганлигига қараб икки ҳил талқинда чиқарилади. Албатта, бешинчи авлод алоқа тармоғини  қўллаб қувватловчи талқин барча давлатларда ҳам сотилавермайди. Ахир, ҳали кўпчилик давлатларда 5G ишга туширилишига анча вақт бор.

Янги авлод Galaxy Note’ларида S Pen’га акселерометр ва гироскоп интеграцияланган, бунинг эвазига перо орқали ҳаракатларни назорат қилиш мумкин. Ҳаводаги ҳаракатлар эвазига смартфон интерфейсини бошқариш мумкин. Шунингдек, Samsung’дагилар Air Actions SDK тўпламини ишлаб чиққан ва унинг ёрдамида ўйин ва ички дастурларни ҳам масофавий бошқариш мумкин.

Samsung Galaxy Note10+ ва Note10 стандарт конфигурацияда 256 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Қўшимча маблағ эвазига эса 512 Гб доимий хотирали талқиндаги смартфонга эга бўлиш мумкин. Note10 стандарт версияда 8 ГБ, 5G версияда эса 12 ГБ тезкор хотирага эга бўлган. Note10+ эса барча версияларда стандарт – 12 ГБ тезкор хотира кўзда тутилган. 1 ТБ қўшимча хотира картасини фақат катта модел қўллаб қувватлайди ва иккинчи сим карта ўрнига гибрид слотга жойлашади. Ҳар доимгидек, якка кристалли тизим икки хил – кеча намойиш қилинган  SoC Exynos 9825 ва Snapdragon 855 (фақат кичик моделда).

Galaxy Note10+ эга бўлган аккумулятор сиғими 4300 мА/соатлик бўлиб, уни 45 ваттлик тезкор қувватлаш орқали тўлдириш мумкин. Аммо комплектда 25 ваттлик қувватлагич кўзда тутилган. Кичик моделга эса 3500 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган. Иккала смартфон ҳам тезкор симсиз қувватланади ва бошқа қурилмаларни қувватлай олади.

Смартфонлар стерео овоз карнайига ва USB-C тирқишига эга бўлган. Стандарт аудиотирқиш эса мавжуд эмас.

DeX

Қурилмаларга аллақачон буюртма бериш мумкин, аммо ҳақиқий савдолар 23 августдан бошланади. Смартфонлар уч хил рангда сотувга чиқиши кўзда тутилган: Aura Glow (бинафша, оқ ва мовий ранг аралаш, Aura White (Қаймоқранг) и Aura Black (Қора). Айрим бозорларга Aura Pink (пушти) рангли талқин ҳам чиқарилиши мумкин.

Нархлар ҳақида ҳам маълумот берилган. Стандарт талқиндаги Galaxy Note10 – 950 евро (9 357 500 сўм атрофида), Galaxy Note10+ эса – 1100 евро (10 835 000 сўм атрофида). 

ЎҚИНГ: Samsung'нинг Note 10'ини унутинг. Мана, сотиб олишга арзийдиган смартфон!