Ниҳоят, Samsung ўз флагманларидаги катта хавфни бартараф этди (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1433
  •  24.10.2019 14:18

Ниҳоят, Samsung ўз флагманларидаги катта хавфни бартараф этди (+«жонли» видео)

Жанубий кореяликларнинг бу йилги флагман телефонлари – Galaxy S10 туркуми вакилларида ҳамда Galaxy Note 10 фаблетида яқинда жиддий муаммо аниқланган эди. Яъни, уларнинг экранига интеграция қилинган дактилоскопи ҳар қандай бармоқ изи билан ҳам алдаб, қурилмани қулфдан чиқариш мумкин экан!

ЎҚИНГ: Galaxy S10'даги камчилик тузатиладими? Samsung нима деди?

Мазкур муаммо экранига оригинал бўлмаган, арзон ҳимоя плёнкалари ёпиштирилган смартфонларда кузатилаётган эди. Мана, маълумотлар муҳофазасидаги мазкур заифлик қандай ишлашини амалда кўрамиз:

Samsung ниҳоят мазкур камчиликни бартараф этди – ушбу флагманлар учун янгиланишларини чиқарди. Энди компаниянинг Galaxy S10 сериясидаги смартфонларини ёки Galaxy Note 10 планшетофонини ишлатаётган фойдаланувчилар ўз қурилмаларини янгилаб, шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаб олишлари тавсия этилади.

ЎҚИНГ: Рекордчи смартфон: атиги 170 долларлик, лекин қуввати 10 кунга етади! (+«жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!