Ниҳоят, Samsung қайишқоқ дисплейли буклама смартфон тақдимотига таклиф этяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  852
  •  23.10.2018 13:14

Ниҳоят, Samsung қайишқоқ дисплейли буклама смартфон тақдимотига таклиф этяпти! (+видео)

Жанубий кореялик компания дастурчилар учун Samsung Developer Conference конференцияси таклифномасини эълон қилди. Ушбу анжуман 2018 йилнинг 7 ва 8 ноябрь кунлари Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy X: кореяликлар инқилобий буклама смартфоннинг тақдимот куни ва ҳатто нархини ҳам айтишди!

Таклифномада Samsung ўзининг энг кутилаётган маҳсулоти – қайишқоқ экранли букланувчи смартфонига ҳам ишора қилган. Уни мана бу ҳавола орқали ўтиб, Twitter тармоғида томоша қилишингиз мумкин.

Қуйида эса ушбу Galaxy X смартфони рендер тарзида акс эттирилган лавҳани бирга томоша қиламиз:

Мазкур гаджет ёйилган ҳолида планшет сифатида ҳам фаолият кўрсатиши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy X – смартфон корпусидаги тўлақонли планшет!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!