Ниҳоят, Telegram’нинг iOS-иловаси ҳам янгиланди!

  •   DiMaX
  •  1340
  •  02.11.2017 11:49

Ниҳоят, Telegram’нинг iOS-иловаси ҳам янгиланди!

Яқиндагина Telegram мессенжерининг Android операцион тизими бошқаруви остидаги қурилмаларга мўлжалланган иловаси 4.4.2 талқинигача янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса, унинг iOS-қурилмаларга мўлжалланган иловаси ҳам 5.0 (161) alpha талқинигача янгиланди. Бу ҳақда Telegram News канали маълум қилмоқда.

Айтиш керакки, мазкур янгиланган мессенжер iOS 8.0 ва ундан кейинги перацион тизим талқинлари бошқаруви остидаги қурилмаларда ишлайди.

Янгиланган Telegram’нинг қуйидаги асосий ўзгаришларини айтиб ўтсак арзийди:

  • Созламалар менюсининг дизайнида янгича ёндашув: энди менюнинг ҳар бир банди белгичалари алоҳида ранглар билан белгиланган.
  • Мессенжердаги «Булут» ёки «Ўз-ўзи билан чат» эндиликда «Сақланган хабарлар» деб аталади.
  • Энди Camera Roll орқали видео сақлаш имкони мавжуд.
  • Бошқа янгиланиш ва тузатишлар.

Эслатма: Буларнинг бари ҳозирча alpha-янгиланиш ҳисобланади. Айни дамда синов жараёнлари кетмоқда ва тез орада Telegram’нинг барқарор талқини ҳам янгиланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.