Ниҳоят, Telegram ўз криптовалютаси ҳақида расман изоҳ берди – TON ва Gram билан батафсил танишамиз!

  •   DiMaX
  •  2461
  •  03.02.2020 11:26

Ниҳоят, Telegram ўз криптовалютаси ҳақида расман изоҳ берди – TON ва Gram билан батафсил танишамиз!

Юртимизда оммабоп Telegram мессенжерининг блокчейн-тизими – TON ҳақидаги илк маълумотлар анча олдин пайдо бўлган эди. Ўшанда Telegram ушбу лойиҳа учун бир неча ҳафта ичида инвесторлардан 1.7 миллиард доллар сармоя йиға олганди.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

Ушбу мессенжер жамоаси, ниҳоят, «Telegram. TON. Gram» мақоласида мазкур тизим ҳақида илк бор батафсил маълумот берди; Telegram Ўзбекистон эса уни ўзбекчага ўгириб эълон қилди.

Эҳтимол, сиз 2017 йилдан бери Telegram жамоаси TON Blockchain деб номланган янги блокчейн-платформасини ва Grams деб номланган ўз криптовалютасини ишлаб чиқаётганидан хабардорсиз. Ушбу лойиҳа натижасида Grams анъанавий валюталарга муносиб қўшимча бўлади ҳамда дунё бўйлаб кундалик тижорат муолажаларининг тезлиги, самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади, деб умид қиламиз. Биз TON Blockchain технологияси барқарор экотизимни яратишига ва олдинги платформаларга нисбатан тезлиги, ишлатилиш қулайлиги ва кенгайиш қобилияти жиҳатидан сезиларли даражада яхши бўлишига ишонамиз.

ОАВда ушбу лойиҳа тафсилотлари ҳақида кўплаб чайқовчилик ва миш-мишлар тарқалмоқда. Telegram ушбу миш-мишлар ҳақида оммавий изоҳ бермасликка ҳаракат қилган эди. Бу пайт мобайнида биз TON Blockchain платформасини қуришда давом этмоқдамиз ва TON ҳамда Gram’нинг барча тегишли қонунлар ва ҳужжатларга мувофиқ ишлашини таъминлаш учун лойиҳанинг аниқ тафсилотларини ишлаб чиқмоқдамиз.

Сўнгги воқеалар асосида биз лойиҳани муваффақиятли бошлашга тайёргарлик кўришимиз жараёнида TON ва Gram’нинг баъзи жиҳатларини ошкор этиш учун вақт ажратиш ниятимизни билдирмоқдамиз.

Сизга қулай бўлиши учун ушбу мақола матнида параграфнинг қисқача хулосаларини курсив шаклда киритдик, худди ушбу кичик параграфдагидек.

Gram’ни ҳозирча ҳеч ким сотиб ололмайди ёки сота олмайди

Биринчидан, баъзи бир сайтлар жамоатчиликка Gram таклиф қилишини билдик. Ушбу сайтлар баъзида ушбу таклифларни "токенларнинг дастлабки сотуви" деб аташади ва баъзилари ўзларини Telegram’га алоқадор деб барчани алдаб келмоқдалар.

Биз сизни бир неча бор огоҳлантирганимиздек, ушбу сайтлар расмий Telegram сайтлари ЭМАС, улар Telegram’га ҳеч қандай алоқаси ЙЎҚ ва ҳозирча ҳеч кимга ҲАТТО БИР Gram ҳам берилмаган. На Telegram, на у билан боғлиқ компания ва шахслар (мақолада қисқача "УБКваШ" деб ўтамиз) бирон бир оммавий сотувда ёки Gram’нинг дастлаб сотувларида қатнашмайди. Аксинча, Gram’лар ишлайдиган TON блокчейни ҳали ҳам бета-синов босқичида ва сиз бета-тест веб-сайтига киришингиз мумкин: https://test.ton.org/download.html. Gramлар фақат TON блокчейн ишга туширилгандан кейингина яратилади ва сотиб олиниши мумкин.

Энг муҳими қисқача: Gramлар ҳали мавжуд эмас, биз TON блокчейн ишга туширилишини эълон қилишимиздан олдин ҳеч ким уларни сотиб ололмайди ёки сота олмайди. Алданманг.

TON марказлаштирилмаган ва учинчи шахслар томонидан қўллаб-қувватланади

Иккинчидан, агар сиз TON Blockchain платформаси ишга туширилганидан сўнг Gram’ни сотиб олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, сиз баъзи нарсаларни билишингизни хоҳлаймиз. Telegram ва УБКваШ, TON Blockchain платформаси ишга туширилгандан кейин қилинган ҳар қандай ҳисса сингари, TON блокчейни учун бирон-бир дастур ёки имкониятларни ишлаб чиқиш учун жавобгар бўлмайди. Аслида, Telegram буни ҳеч қачон қилмаслиги ҳам мумкин.

Аксинча, бу Telegram’нинг мақсади ва учинчи томон дастурчилари ва бошқа фойдаланувчиларнинг марказлаштирилмаган бирлашмаси TON экотизимига илова ва смарт-шартномалар тузиш орқали ҳисса қўшишига умидидир. TON блокчейнидаги бундай иловаларни ёки смарт-шартномаларни қабул қилиш ва амалга ошириш учун улар танлаган шаклда фақат учинчи шахслар ва жамият жавобгардир.

Telegram ҳеч ким истаган вақтда ёки умуман олганда бундай имкониятларни қабул қилиш ёки амалга ошириш ёки бундай хизматларни тақдим этиш кафолатини бермайди ва кафолат бера олмайди.

Энг муҳими қисқача: Биз ҳамма учун марказлаштирилмаган платформани яратмоқдамиз. Уни ишга туширгандан сўнг, Telegram ушбу платформани қўллаб-қувватлаши ёки унга бирон-бир илова яратиши шарт эмас. Эҳтимол, биз ҳеч қачон бундай қилмасмиз.

Telegram TON’ни назорат қила олмайди

TON блокчейн коди ҳар доим очиқ ва оммага тақдим этилган бўлади. У ишга туширилгандан сўнг, Telegram TON Blockchain’га нисбатан бошқа томонлар қатори бир хил позицияни эгаллайди ҳамда ҳеч қандай бошқарувга ва ичкарида ҳеч қандай ноёб ҳуқуқларга эга эмас ва TON блокчейнни бошқариш учун жавобгар бўлмайди.

Telegram ёки унинг ходимлари TON блокчейни ишга туширилгандан кейин бирон бир Gram’ни ушлаб туришлари мумкин, аммо бу шарт эмас асло. Улар буни амалга оширадиган даражада, улар TON Blockchain алоқасида овоз бермайдилар ёки тасдиқлашда иштирок этмайдилар. Ушбу ихтиёрий қарор Telegram ёки унинг ходимлари TON блокчейни ишга туширилгандан кейин уни назорат қилиши ёки қилиши мумкинлиги ҳақидаги ҳар қандай фикр туғилишига йўл қўймаслик учун қабул қилинди.

Энг муҳими қисқача: Telegram блокчейн ва экотизимни ишга туширгандан сўнг уни бошқара олмайди. Худди осмонўпар бинони яратган меъмор, у қурилиш тугагандан сўнг нима содир бўлишини, шу жумладан унинг атрофида, ичкарисида ёки унинг тепасида қурилаётган нарсаларни назорат қила олмаслиги сингари.

Gramлар сизни бой қилмайди

Учинчидан, сиз Gram’ларни сотиб олганингиз ёки эгалигингиздан келиб чиққан ҳолда бирон бир даромадга умид қилмаслигингиз керак ва Telegram сизга бирон-бир фойда олишингизга ваъда бермайди. Gram’лар TON экотизимидаги фойдаланувчилар ўртасида алмашиш воситаси сифатида хизмат қилиш учун яратилган. Gram’лар сармоявий маҳсулот эмас ва Gram’ларни сотиб олиш, сотиш ёки эгалик қилишдан келажакда фойда кутмаслик керак.

Gram’лар сизга:

  • Telegram’да ёки УБКваШ’ларда ҳар қандай аксиялар ёки иштирокчи ҳисса манфаатларни бермайди.
  • Telegram ёки УБКваШ’лардан ҳар қандай дивидендларга бўлган ҳуқуқлар ёки уларни тарқатиш учун бошқа ҳуқуқларни бермайди.
  • Telegram ёки УБКваШ’ларда ҳар қандай бошқарув ҳуқуқларини бермайди.

Энг муҳими қисқача: Агар келажакда Gram’ларни харид қилсангиз, бу сизнинг "Telegram’нинг бир қисмига эгалик қилишингиз"ни англатмайди. Gram’лар ўз эгаларига ҳеч қандай махсус ҳуқуқларни бермайди, худди еврога эга бўлиш сизга Европа Иттифоқидаги акция, улушларни бермаслиги каби.

Gram’ларни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилаётганингизда, вақт ўтиши билан Gram’ларнинг нархлари тушиб кетиши ёки ҳатто уларнинг барча пул қийматлари йўқолиши хавфи борлигини англашингиз керак. Gram каби криптовалюта сотиб олиш билан боғлиқ бир қатор хавфлар, жумладан, криптовалюта бозорларидаги ўзгарувчанлик, криптовалюта биржаларида тартибга солиш кучайтирилиши имконияти ва бошқа хатарлар мавжуд.

Энг муҳими қисқача: Криптовалюта билан ишлаш хавфли ва аслида сизни кўплаб ташқи омиллар туфайли камбағалроқ қилиши мумкин.

Агар сиз аллақачон TON ҳақида эшитган бўлсангиз...

Ва ниҳоят, биз TON блокчейнининг баъзи техник ва бошқарув жиҳатларига аниқлик киритмоқчимиз. Эътибор беринг, қуйидаги маълумотлар барча тўқнашувлар ёки потенциал тўқнашувлар юз берганда TON Blockchain ва Gram’ларга оид барча материаллар ёки хабарларни, шу жумладан TON техник ҳужжатларида ёки Telegram’нинг аввалги хабарлари ёки материалларида ёки бошқа жойларда келтирилган маълумотлар ва тафсилотларни ўзи билан алмаштириш учун мўлжалланган:

(1) Telegram келажакда TON Foundation ёки шунга ўхшаш ташкилотни тузишга ҳеч қандай мажбурият олмайди ва ҳеч ваъда бермайди.

(2) TON Blockchain’нинг ишга туширилиши мўлжалланган пайтида Telegram’дан TON Wallet иловаси фақат мустақил равишда тақдим этилиши ва Telegram Messenger иловаси билан бирлаштирилмаслиги кутилмоқда. Шу муносабат билан, TON Wallet учинчи шахслар томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган бошқа ҳамён-иловалар билан рақобатлашиши кутилмоқда. Telegram келажакда TON Wallet дастурини Telegram Messenger’га амалдаги қонунлар ва давлат идоралари томонидан рухсат этилган даражада бирлаштириши мумкин.

Telegram TON Blockchain ёки Gram’ларнинг шу ёки бошқа жиҳатларини қўшимча қилиш, аниқлаштириш ёки қайта кўриб чиқиш учун барча ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади. TON блокчейнининг кутилаётган бошланишига яқинлашган сари биз кўпроқ маълумот беришга умид қиламиз.

2020 йил 6 январь

Telegram жамоаси

Ушбу хабар келажакка оид баёнотларни, шу жумладан режалар, мақсадлар, кутишлар, ривожланиш ҳолати ва ниятлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ҳар қандай омиллар ҳақиқий натижалар келажакка оид ҳар қандай баёнотда, шу жумладан ушбу ҳужжатда кўрсатилган хавфлар билан чекланмаган ҳолда, кўзда тутилганидан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин, дейилади Telegram расмий мақоласида.

ЎҚИНГ: «Бу иловадан фойдаланиш хавфли!» – Telegram асосчиси яна чиқиш қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!