Ниҳоят, Telegram видеоқўнғироқлари Android ва macOS’да ҳам ишлай бошлади!

  •   DiMaX
  •  3946
  •  13.08.2020 10:43

Ниҳоят, Telegram видеоқўнғироқлари Android ва macOS’да ҳам ишлай бошлади!

Юртимизда оммабоп бўлган Telegram мессенжерининг iOS клиентига видеоқўнғироқ қўшила бошлаган, биз уни фаоллаштириш усулини эълон қилганмиз. Энди эса мазкур функция унинг Android ҳамда macOS операцион тизимлари учун ишлаб чиқилган дастурларининг бета-талқинларида ҳам ишга тушди.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Telegram-аккаунтингизни фирибгарлар эгаллаб олишмоқчи!

Видеоқўнғироқни синаб кўриш учун Android-смартфонлар эгалари мана бу ҳавола орқали Telegram 7.0.0 beta версиясини ўрнатиб олишлари керак бўлади. Кейин эса исталган чатни очиб, унинг юқори ўнг бурчагидаги белгичани босасиз.

Узоқ кутилган видеоқўнғироқ функцияси Telegram’нинг барқарор талқинига илованинг 7.0 талқинида қўшилади. Бунга ҳам кўп вақт қолгани йўқ: унинг эртага – 14 август куни тақдим этилиши кутилмоқда. Зеро, айни шу куни мессенжер ўзининг етти йиллигини нишонламоқда.

Айтиш керакки, видеоқўнғироқ функциясидан фойдалана олишингиз учун, суҳбатдошингизда ҳам унинг Telegram 7.0.0 beta талқини ўрнатилган бўлиши лозим. Шундай экан, мазкур хабарни дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг ва биргаликда янги имкониятдан баҳра олинг!

ЎҚИНГ: Telegram’да мана шу никларни асло ишлата кўрманг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!