Ниҳоят, «тешик» экранли илк смартфон тақдимот санасини расман айтишди!

  •   DiMaX
  •  1244
  •  03.12.2018 13:57

Ниҳоят, «тешик» экранли илк смартфон тақдимот санасини расман айтишди!

Samsung ўзининг Galaxy A8s моделида олд камера учун экранда «тирқиш» очаётганини эълон қилганди. Аммо аллақачон худди шундай смартфон «қўлга тушган», Huawei унинг расмий постерини тарқатган эди.

Тағин бу иккаласидан ҳам аввал Lenovo’нинг «тешик» экранли смартфони «жонли» сурати билан фош этилган ҳамда расмий постери эълон қилинган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy A8s ҳамда Huawei Nova 4’дан ҳам аввал: «тешик» дисплейли Lenovo Z5S’ни «жонли» видео ва расмда кўринг!

Энди эса Huawei ушбу смартфонининг тақдимот санасини расман эълон қилди. Агарда Lenovo «отни қамчилаб», «тирқиш»ли дисплейга эга моделини ундан аввал намойиш қилмаса, хитойлик техногигантнинг мазкур гаджети шу технологиянинг илк таклиф этувчиси бўлади.

Постерда кўриб турганимиздек, Huawei Nova 4 деб номланган бу смартфон жорий йилнинг 17 декабрида расман намойиш этилади. Унинг уч модулли бош камерага, якка кристалли илғор Kirin 980 процессорига, 6 ГБлик тезкор ва 128 ГБлик ички хотирага эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, у EMUI 9.0 график қобиғи остидаги Android 9.0 Pie операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Huawei’нинг айрим русумлардаги смартфонларини 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!