Ниҳоят, узоқ кутилган Mi Band 4 тақдимот санаси эълон қилинди!

Ниҳоят, узоқ кутилган Mi Band 4 тақдимот санаси эълон қилинди!

 «Хитойча Apple» ўтган йили май ойининг сўнгида Mi Band 3 фитнес-билагузугини тақдим этганди. Айни дамда эса Mi Band фитнес-билагузукларининг тўртинчи авлоди – Xiaomi Mi Band 4 устида ишламоқда. Аввалроқ қурилмани “жонли” суратларда, қутисидан очиб ҳам кўрсатишганди. Хитойлик ишлаб чиқарувчи Weibo ижтимоий тармоғида қурилма сурати туширилган расмий тизерни эълон қилди. Унга кўра намойиш 11 июнда бўлиб ўтади.

Тизер суратдан Xiaomi Mi Band 4 кўплаб функцияларга ва узоқ вақт давом этувчи автономликка эга бўлишини англаш мумкин. Шу билан биргаликда қурилма арзонлигича  қолади. Mi Band 4’нинг асосий ўзига хослиги рангли экрани бўлиб, аввалги авлодлар учун қўлланилган оқ-қора дисплейдан воз кечилган. Шунингдек, фитнес-билагузук XiaoAI овозли ёрдамчисини ҳам қўллаб қувватлайди.

Mi Band 4

Аввал айтилганидек, Xiaomi Mi Band 4 Bluetooth 5.0'ни қўллаб-қувватлайди ва 135 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлиши кутилмоқда. Қурилма NFC бор йўқлигига қараб икки хил талқинда ишлаб чиқарилади. NFC функциясига эга талқин 72 долларни, NFC мавжуд бўлмагани эса 28-43 доллар атрофида бўлади. 

ЎҚИНГ: Mi Band 3 «кушандаси» – NFC модулли Honor Band 4 «жонли» суратларда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!