Ниҳоят, узоқ кутилган Xiaomi CC туркумидаги илк учта смартфон тақдим қилинди!

Ниҳоят, узоқ кутилган Xiaomi CC туркумидаги илк учта смартфон тақдим қилинди!

Xiaomi СС линейкаси доирасидаги илк смартфонларини намойиш этди. Ушбу серия ўз ичига – СС9, СС9е ва СС9 Meitu Custom Edition моделларини мужассамлаштирган.

CC9 модели 6,39 дюмли Full HD+ аниқлигидаги AMOLED-дисплей, Qualcomm Snapdragon 710 процессорига эга бўлган. CC9e’га эса 6,08 дюмли HD+ аниқлигидаги AMOLED-дисплей ва аввал тахмин қилганимиздек, яп-янги Snapdragon 665 процессори ўрнатилган.

Иккала смартфонга ҳам учталик асосий камера, 32 МПлик селфи-камера, экран ости бармоқ изи сканери ва 4030 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган.

Смартфон Xiaomi CC9 представлен официально: 48-мегапиксельная камера, аккумулятор емкостью 4030 мА·ч и.. всего лишь Snapdragon 710

Турли вариантларда ушбу гаджетлар 4/6 ГБ ва 64/128 ГБ хотирага эга бўлади. Смартфонлар оқ, кўк ва қора рангларда ишлаб чиқарилади.

CC9 Meitu Custom Edition эса оддий СС9 моделидан 8 гигабайтлик оператив ва 256 гигабайт доимий хотираси ҳамда марварид ранги билан ажралиб туради.

Ҳозирча янги қурилмаларни фақатгина Хитойда буюртма қилиш имконияти мавжуд. Нархларга келадиган бўлсак, CC9 4/64 ГБ - 262,83 доллар, CC9e 4/64 GB - 189,78 доллар ҳамда CC9 Meitu Custom Edition 8/256 ГБ - 379,71 доллардан сотувга чиқарилади. Смартфонлар ҳақида батафсил тўлиқ тавсифимизда янада яқинроқ танишиб чиқамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари CC9, CC9 Meitu Edition ҳамда CC9e смартфонларининг ўзаро фарқларини айтди