Ниҳоят, «Ўзбектелеком» ҳам коронавирус сабабли таълим ва ОАВ сайтларидан фойдаланишни бепул қилди

  •   DiMaX
  •  1391
  •  20.03.2020 17:08

Ниҳоят, «Ўзбектелеком» ҳам коронавирус сабабли таълим ва ОАВ сайтларидан фойдаланишни бепул қилди

2020 йил 18 мартдан Beeline алоқа оператори бошлаб абонентларига қатор янгиликлар сайтларини бепул қилган, кейин эса Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) ҳам ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этган эди. Шунингдек, Ucell ҳам коронавирус эпидемиясига қарши курашга ҳисса қўшиш учун таълим ва ахборот сайтларини нархлашсиз тақдим этишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТЎЛИҚ РЎЙХАТ: Коронавирус туфайли операторларимиз қайси сайтларни бепул қилишди?

Ва ниҳоят, коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ҳам ўз мижозларига енгилликлар тақдим этди. У ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун карантин даврида қатор оммавий ахборот воситалари сайтлари ҳамда таълим манбаларидан бепул фойдаланиш, шунингдек мобил алоқа абонентлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади*.

Тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 2020 йил 20 мартдан 1 майгача UZTELECOM абонентлари чекловсиз ва интернет-трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин:

Онлайн оммавий ахборот воситалари:

Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси:

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» интернет хизматларини маҳаллийлаштирди: энди тезлик ошиб, нархлар пасаяди!

«1003» қисқа рақами орқали кечаю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефонига қўнғироқлар ҳам мобил алоқа абонентлари учун доимий тарзда бепул бўлади.

Ахборот марказига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволлар, кишининг ва унинг яқинлари саломатлиги ҳолати бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Бундан ташқари, «1003» рақами орқали мутахассислардан «тиббиёт нуқтаи назаридан асосли жавоблар ва тавсиялар» олиш мумкин.

«ZiyoNET» хизмати – ёшларга ва ўсиб келаётган авлодга таълимга оид манбалардан фойдаланишни ташкиллаштириш имкони беради. Ушбу ахборот ресурслари ягона реестри билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

* Изоҳ: бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади:

  • абонент ҳолати фаол бўлиши керак;
  • бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, Абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди.
  • «ZiyoNET» хизматдан бепул фойдаланиш фақатгина GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Энди яқинларингизни ўз мегабайтларингиз билан «Қўллаб юбор»а оласиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!