Ниҳоят, WhatsApp’га ҳам стикерлар қўшилди, уни синаб кўришингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  1136
  •  27.10.2018 12:09

Ниҳоят, WhatsApp’га ҳам стикерлар қўшилди, уни синаб кўришингиз мумкин!

Дунё бўйича энг оммалашган мессенжерда GIG-анимациялар ва эмодзилар мулоқотни янада қизиқарли қилади. WhatsApp дастурчилари унга энди стикерларни ҳам қўшишди.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади

WhatsApp иловасида мессенжернинг дизайнерлар жамоаси, шунингдек «махсус таклиф этилган» рассомлар тақдим этган ўнлаб стикерлар мавжуд. API жамланмаси ёрдамида бошқа дастурчилар ҳам ўз наклейкалар тўпламларини яратишлари ҳамда уларни Google Play Market ва Apple App Store каталогларига жойлашлари мумкин.

Фойдаланувчилар чатларда стикер юбориш учун смайлик тугмачасини босишлари керак, шунда экраннинг пастки қисмида янги – стикерлар варақаси кўринади. Шу ерда танланганлар рўйхати ҳам бор, суратчаларни кайфиятга қараб гуруҳларга ажратиш мумкин. Шунингдек, бошқа стикерлар тўпламларини қўшиш учун «+» белгисини босиб, шу ернинг ўзиданоқ иловалар дўконига ўтиш мумкин.

«Яшил роботчали» смартфонлар ва iPhone’лар учун WhatsApp иловаларида стикерлар яқин кунларда барчага тақдим этилади. Android-илованинг бета-версиясида эса мазкур функцияни аллақачон синаб кўришингиз ҳам мумкин, уни мана бу ҳавола орқали юклаб оласиз. WABetalInfo хабарига кўра, келажакда Windows Phone тизимли смартфонлар учун WhatsApp иловасида ҳам стикерлар пайдо бўлади.

WhatsApp иловасини айфон эгалари мана бу, Windows Phone тизимли смартфон эгалари мана бу, Android-смартфонлар соҳиблари эса мана бу ҳаволалар ёрдамида юклаб (ёки янгилаб) олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: WhatsApp юз қиёфасидан ёки бармоқ изларидан аниқлайдиган тизимни ишга туширмоқда