Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  1936
  •  02.02.2019 16:57

Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

Бугунги кунгача Xiaomi компаниясининг навбатдаги флагман смартфони ҳақида жуда кўп турли маълумотлар ва рендер суратлар интернетда тарқалган. Аммо ҳозиргача Mi 9’нинг бирорта ҳам «жонли» расми йўқ эди.

ЎҚИНГ: Яширадиган жойи қолмади: Xiaomi Mi 9’нинг барча хусусиятлари билан тўлиқ танишамиз!

Ниҳоят, ушбу мавҳумликка чек қўйилди – Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi Mi 9 сурати эълон қилинди! Мазкур «жонли» расмда ҳали тақдим этилмаган флагманни ушлаб олган киши унда берилиб видео кўряпти ёки ўйин ўйнаяпти:

Кўриб турганингиздек, Mi 9 ўлчамлари ўз «аждод»и – Mi 8 моделига тенг ёки ундан ҳам каттароқ. Гарчи бош камера блоги бармоқ ортида қисман яшириниб қолган бўлса-да, унинг ҳам ҳажмидан уч модулли эканлигини англаш қийин эмас. Mi 9 орқа панели шишадан ишланган – бу эса унинг симсиз қувват олиши мумкинлигидан далолат.

Xiaomi ушбу флагманини мана шу ойнинг ўзидаёқ тақдим этиши кутилмоқда. Компаниянинг кўплаб русумлардаги бошқа смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Mi 8 флагманига «сиғмай қолган» муҳим бир жиҳат Mi 9’да бўлади!