Ниҳоят, Xiaomi президенти Mi Mix 3’ни «жонли» кўрсатди ва тақдимот вақтини айтди!

  •   DiMaX
  •  2311
  •  03.09.2018 13:43

Ниҳоят, Xiaomi президенти Mi Mix 3’ни «жонли» кўрсатди ва тақдимот вақтини айтди!

«Хитойча Apple»нинг шу кунларда катта қизиқиш билан кутилаётган навбатдаги смартфони – Mi Mix 3 флагманидир. Ушбу гаджет кейинги бир йил ичида смартфонсозликда эришилган деярли барча инновацион ютуқларни ўзида жамлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3: энг инновацион флагман янги «жонли» суратларда!

Xiaomi Mi Mix 3 яқинда Хитой Саноат вазирлигида сертификациядан ўтганлигидан хабарингиз бор. Куни кеча эса корпорация президенти Бин Лин (Bin Lin) кутилмаганда бу девайснинг суратини эълон қилди. Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида бу расмни чиқарар экан, унинг октябрда расман тақдим этилишини ҳам айтган.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, Xiaomi Mi Mix 3 олд панелини «кемтик»сиз дисплей деярли буткул эгаллаган. Қўш модулли селфи-камера ҳамда тегишли датчиклар эса экран панели ортидаги – юқорига сурилиб чиқувчи модулда жойлаштирилган.

Ҳозиргача маълум бўлишича, учинчи авлод Mi Mix смартфони 2K сифатли AMOLED-экран, якка кристалли Snapdragon 845 процессори, 8 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира билан таъминланади.

Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари эса юртимизда ҳам расмий кафолат билан савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг янгиланган нархлари – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади! (2018 йил 25 август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.