Ниҳоят, Xiaomi расман Mi A3 тақдимотига таклиф этяпти – «жонли» расмлари ва хусусиятларини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2833
  •  15.07.2019 11:02

Ниҳоят, Xiaomi расман Mi A3 тақдимотига таклиф этяпти – «жонли» расмлари ва хусусиятларини кўрамиз!

Xiaomi компанияси ўзининг янги смартфони – Mi A3 намойишини расман эълон қилди. Ҳозирда «хитойча Apple» унинг Польшадаги тақдимоти ҳақида расмий постерни тарқатмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi A3 ҳақида нималар маълум?

Варшава шаҳрида Xiaomi Mi A3 анонси, қуйидаги реклама постерига қараганда, 25 июль куни ўтказилади.

Инсайдерларга кўра, мазкур моделнинг Ҳиндистондаги намойиши август ойидагина бўлиб ўтади. Ушбу смартфон Xiaomi яқиндагина янги бренд остида тақдим этган моделларнинг тоза Android тизимли, глобал версияси бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, узоқ кутилган Xiaomi CC туркумидаги илк учта смартфон тақдим қилинди!

Шу билан бирга, интернетда Xiaomi Mi A3 смартфони ҳамда унинг қадоғи акс эттирилган «жонли» суратлар ҳам тарқалди.

Кўриб турганингиздек, Mi A3 чиндан ҳам ҳозирча фақат Хитойда сотилаётган Xiaomi CC9e моделининг глобал нусхаси бўлиб чиқаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари CC9, CC9 Meitu Edition ҳамда CC9e смартфонларининг ўзаро фарқларини айтди

Xiaomi Mi A3 экранидаги плёнкага унинг асосий техник хусусиятлари туширилган: уч модулли камерасида бош модул 48 мегапикселлик, дисплейига бармоқ изи сканери интеграция қилинган. Ушбу модел Qualcomm Snapdragon 665 сканерига ҳамда 4030 мА/соатлик аккумуляторга эга.

Миш-мишларга қараганда, мазкур туркумда стандарт Mi A3 ҳамда «енгиллаштирилган» Mi A3 Lite моделларидан ташқари, яна Mi A3 Pro флагмани ҳам чиқарилади. Айни шу смартфон Xiaomi CC9 русумли қурилманинг «клони» бўлиб, Snapdragon 730 чипсети базасига қурилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари арзонлашди, Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 13 июль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!