Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Redmi 9A ва кутилмаган Redmi 9C тақдимот санасини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  595
  •  29.06.2020 14:02

Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Redmi 9A ва кутилмаган Redmi 9C тақдимот санасини эълон қилди!

Redmi 9A русумли арзон смартфон ҳақидаги илк маълумотлар шу йилнинг февраль ойи бошиданоқ тарқала бошлаган. У билан бирга Redmi 9C модели ҳам чиқиши, ҳатто уларнинг нархлари ҳам жорий ой бошида бир айтилди-ю, бу мавзу яна тинчиб қолди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расмий сайтига кутилмаганда энг арзон Redmi 9A смартфони ва Mi Band 4C смарт-трекери чиқди!

Xiaomi компаниясининг Малайзия бўлими энди ушбу иккита арзон смартфоннинг тақдимот куни ҳақида расмий постер чиқарди. Унга кўра, Redmi 9A ҳамда Redmi 9C моделлари 30 июнь куни, яъни эртагаёқ намойиш этилади!

Бу ерда мазкур смартфонларнинг аккумулятори сиғимдор ва экрани катта эканлиги ёзилган, дисплейнинг томчисимон кемтикли эканлиги кўрсатилган. Олдин тарқалган маълумотларга кўра, Redmi 9A 6,53 дюймлик IPS-экранга эга, резолюцияси HD+ форматида (1600х720 пикселлик). Бу смартфонда MediaTek Helio G25 процессори, 3/32 ГБлик хотира, 5000 мА/соатлик батарея, USB Type-C порти ва 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш мавжуд. Олд камераси 5, асосий камераси эса 13 мегапикселлик якка сенсорлардан иборат бўлган Redmi 9A учун компания тахминан €100 — €120 сўрайди.

Redmi 9C эса техник жиҳатларига кўра Redmi 9A билан бир хил, фақат доимий хотира ҳажми 64 гигабайтга етказилган ва бош камерага 2 мегапикселлик иккинчи модул қўшилган. Бозорга уни тахминан €130 — €150 нархида чиқаришади.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.