Nikon жами 250 долларлик фотографлик видеодарсларини вақтинча бепул тақдим этяпти

  •   DiMaX
  •  704
  •  04.04.2020 13:36

Nikon жами 250 долларлик фотографлик видеодарсларини вақтинча бепул тақдим этяпти

Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, кишиларнинг ўз уйларида қолиши учун кўплаб компаниялар турли таклифлар қилишмоқда. Ўзбекистонда интернет ва телефон икки ойгача ўчмайдиган қилинди, яна бешта оммабоп телеканал очиқ режимда тарқатиляпти, «Ўзбектелеком» яна олтита сайтга киришни бепул қилди, мобил алоқа операторлари бир қатор сайтлар ва хизматларини текин қилишган...

ЎҚИНГ: Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни энди интернет орқали топшириш мумкин!

Ўз фотоаппаратлари ва уларнинг аксессуарлари билан машҳур бўлган Nikon компанияси ҳам шундай ишларга бош қўшди. Апрелнинг охиригача у сураткашликни ўргатувчи онлайн дарсларини бепул тақдим этмоқда.

Nikon сайтида ҳозир фотографларга мўлжалланган ўнта дарсни бепул томоша қилиб, сураткашлик маҳоратингизни оширишингиз мумкин. Видеодарслар инглиз тилида бўлиб, давомийлиги ҳар хил – 15 дақиқадан бир соатгача. Курсларни профессионал фотографлар олиб боради, улардан айримлари Nikon компанияси вакилларидир. Масалан, улар макросъёмка сирларини очишади, болалар ва жониворларни, пейзажларни суратга олишга ўргатишади ва ҳатто мусиқий клиплар суратга олиш бўйича ҳам маслаҳатлар беришади.

ЎҚИНГ: Яхши селфи қандай олинади?

«Nikon ҳамиша ўз олдига ижодкорларни илҳомлантиришни мақсад қилиб қўйган. Ҳозирги мавҳум даврда биз кишиларга илҳом олишда, қизиқувчанликни оширишда ва камолотга интилишда ёрдамлаша оламиз», дейишади компания вакиллари.

Айтиш керакки, Nikon’нинг ушбу видеокурслари аслида пулли – ҳар бири 15 доллардан 50 долларгача нархда. Ҳозир эса, жами тахминан 250 долларлик видеодарсларни бепул олиш имкони мавжуд. Бунинг учун компания сайтида исм-фамилия, электрон почта манзили ва мамлакатини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиш кифоя.

ЎҚИНГ: Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.