Nikon янги D3400 камерасини тақдим этди

Nikon янги D3400 камерасини тақдим этди

Япониянинг Nikon компанияси куни-кеча қиммат бўлмаган ва соҳадаги бошловчи фотографларга мўлжалланган D3400 моделини тақдим этди.

Камера сурат ва видеоларни смартфонга юбориш қулай бўлиши мақсадида Bluetooth технологияси билан таъминланган. Қурилмалар орасидаги уланиш SnapBridge хизмати орқали амалга оширилади. Ҳозирча фақат Android платформаси учун чиқарилган илова мавжуд, iOS иловаси эса шу ойнинг охирида ишлаб чиқилади.

Модел 24.2 МПли CMOS сенсори ва EXPEED 4 процессори билан жиҳозланган. Батарея сиғими ўтмишдоши D3300 моделиникидан деярли икки марта кўпроқ.

Модел кейинги ойдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!