Нима учун ҳали ҳам "история" қўя олмаяпмиз?

Нима учун ҳали ҳам

Ўтган июн ойи охирида Павел Дуров Telegram'га Stories функцияси қўшилишини эълон қилди. Июл ойида эса функция Premium обуна эгалари учун эксклюзив тарзда ишга туширилди. Август ойи ўрталарига келиб, Stories Telegram'нинг 10 йиллик юбилейида катта янгиланиш билан барча фойдаланувчилар учун (Telegram Premium обунаси борлигидан қатъий назар) фойдаланишга топширилди.

Бироқ, мана 10 кундирки Telegram'нинг Stories функциясидан дарак йўқ, гарчи илованинг энг сўнгги версиясини икки-уч марта қайта ўрнатиб кўрган бўлсанг ҳам. Маълум бўлишича функция Ўзбекистон ҳудудида ҳозирча мавжуд эмас ва биз ёлғиз эмасмиз: Россия, Украина ва Индонезия давлат рақамлари билан мессенжердан рўйхатдан ўтганлар ҳам Stories имкониятларидан фойдалана олишмаяпти.

Нимага?

Ушбу саволга аниқ ва расмий жавоб йўқ, лекин шуни таҳмин қилиш мумкинки, бунга функциянинг мессенжер серверларига олиб келадиган кучланиши сабаб бўлиши мумкин. Биласиз, деярли барча ўзбекистонликлар Telegram мессенжерида бор. Россия ва украиналиклар ҳам Дуров мессенжеридан, айниқса, шу кунларда жуда актив фойдаланишмоқда. Stories Telegram'нинг навбатдаги одатий функцияларидан бири эмас ва у медиа, яъни расм ва видеолар билан ишлайди. Миллионлаб Telegram фойдаланувчиларининг бирваракайига Stories қўйишлари эса эҳтимол Telegram серверларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Бошқа ҳудуд фойдаланувчилари, масалан, АҚШ ёки Австралия эса янги функциядан бемалол фойдалана олишади, чунки ушбу мамлакатларда хизмат унчалик оммалашмаган ва камчилик фойдаланиши ҳисобига Telegram'га ортиқча юкланиш тушмайди.

Нима қилиш керак?

Кутиш. функция тез орада барча учун ишга туширилиши аниқ. Агар кутишни ёқтирмасангиз Telegram Premium обунасини сотиб олишингиз ва хоҳлаганча Stories қўйишингиз мумкин.

Маълумот учун: Telegram'нинг Stories янгиланиши ҳақидаги барча маълумотларни мана бу ердан олишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.