Nintendo дастурчиларни ишга таклиф қиляпти: маош ва шароитлар ҳайратомуз!

  •   DiMaX
  •  1434
  •  04.03.2019 10:40

Nintendo дастурчиларни ишга таклиф қиляпти: маош ва шароитлар ҳайратомуз!

Кейинги пайтларда ўйинлар ишлаб чиқувчи компанияларда ишлаш шароитлари оғирлиги ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Бунинг устига, ўйинлар индустриясининг Activision Blizzard, Electronic Arts, ArenaNet ва CD Projekt каби бир нечта вакиллари кўплаб ходимларини ишдан бўшатмоқда.

ЎҚИНГ: Тим Кукдан ҳам икки баравар кўп маош олувчи ходим Apple’ни ташлаб кетди

Аммо Nintendo компанияси ўз ходимлари ва унда ишлашни истовчилар учун деярли идеал шароитларни таклиф этяпти, дейди таҳлилчи Дэниэл Аҳмад. Ушбу япон компанияси ўзининг расмий сайтидаги вакансиялар саҳифасини янгилаган ва унда кишининг кўзини қувнатувчи рақамлар ўрин олган.

Маълум бўлишича, Nintendo ходимларининг маоши йилига ўртача 80 000 АҚШ долларини ташкил этар экан. Улар ҳар йилнинг июнь ва декабрь ойларида бонус олишдан ташқари, ҳар йил апрелда оширилган ойлик олишади. Уларда иш куни 7 соату 45 дақиқа давом этади – ҳатто саккиз соат ҳам эмас! Компания ходимларининг ўртача ёши 38,6 бўлиб, аксарияти ушбу корпорацияда 13,5 йилдан бери ишламоқда.

Nintendo бу йил 81 нафар янги битирувчини ишга қабул қилишни режалаштирган, 2018 йилда эса 59 нафар олий ўқув юрти битказувчиси ўз карьерасини шу компанияда бошлаган.

Таҳлилчиларнинг тахминича, Nintendo шу тариқа бошқа компаниялар ёппасига ишдан бўшатаётган ишчилар орасидан ходимлар орасидан истеъдодлиларини ўзига оғдириб олишни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Дипломсиз ҳам ойлик маоши 10 миллион сўмлик касбни тезкорликда ўрганинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.