Ниқоб аллақачон ечилган: юз йилликнинг жумбоқлари...

  •   Saroy
  •  2832
  •  17.09.2018 15:04

Ниқоб аллақачон ечилган: юз йилликнинг жумбоқлари...

Ўтган асрда инсониятни ўйлантириб келган кўплаб буюк сирлар, аллақачон унитилди.  Бири инсонлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб чиқди, бошқасининг сири очилди, учинчисининг эса,  масалан, Бермуд учбурчаги замонавий навигации воситалари пайдо бўлгач сенсация бўлмай қўйди.

Йўқолган Атлантида

Афсонавий орол давлат Атлантида. Посейдоннинг жангари авлодлари, илк бор Платоннинг  «Диалоглари»да  учрайди. Ривоятга кўра,  орол Геракл чўққиларида жойлашган ва зилзила туфайли сув тагига чўкиб кетган. Ундан нима қолган? Фақат кемалар қатновига ҳалақит бераётган сув тагидаги қоялар.Тадқиқотчилар икки ярим минг йилдан буён Атлантидани топишга уринишади. Уни Атлантика океанидан қидиришди, Қора денгиз ҳатта Бразилиядан ахтаришди. 1872 йил франциялик архиолог Вигье афсановий орол Эгей денгизидаги Санторин ороли деган таклифни илгари сурди. Москва Давлат Университети геология факультети профессори  Николай Короновский ўзининг “Ер, Метеоритлар, вулқонлар, зилзилалар” деб номлаган китобида ушбу версияни қўллаб қувватлайди.

Геология нуқтаи назаридан олиб қараганда Санторин қўшни ороллар билан биргаликда яримдоира кальдерани шакллантирган, у стратовулқон конуси портлаши натижасида  пайдо бўлган. Короновскийнинг ҳисоб китобича, вулқон баландлиги бир километрга етган. Тоғ тиктоник плиталар тўқнашган жойда шаклланган. Бу жой дунёнинг энг фаол сейсмологик ҳудуди ҳисобланади.Породаларнинг отилиб чиқиш кетма-кетлигига қараб айтиш мумкинки, вулқон ўтган даврларда ҳам кўп бор отилган. Эрамиздан тахминан бир ярим минг йил аввал у фаоллашган. Ер ости силкиниши, лаванинг оқиб чиқиши, газнинг отилиши тез-тез содир бўлиши оқибатида одамлар оролни тарк этишга мажбур бўлишган.

Магматик учоғи жойлашган чуқурликда ёрилган жойга денгиз суви тушган, магма қайнаб кетган ва вулқоннинг устки қисмини очиб юборган. Кучли зилзила тўфон келтириб чиқарган, у бир неча юз километрга чўзилган Крит оролидаги ривожланган цивилизацияни ер юзидан ювиб юборган. Санторин чўққиси бир неча метр қалинликда  кул қатламлари билан қопланган. Ушбу улкан фалокатнинг изларини олимлар Ўртаер денгизининг барча соҳилларидан топишмоқда.

Қарғиш теккан фиръавн

Бундан 4,5 минг йил  авал қурилган Гиза эҳроми,  ўзининг ўлчами, ҳайратланарли даражада тўғри пропорцияси, ёруғлик томон аниқ мўлжаллангани  билан ҳали ҳам олимларнинг ақлини шоширади. Буюк Хеопс эҳроми шимол-жанубни шунчалик аниқ кўрсатадики, ўша даврнинг меъморлари иқтидорига тасонналар айтишдан бошқа илож йўқ.Миср эҳромлари қурилишининг тайёргарлик босқичлари папирусларда ва  деворларга ўйиб ёзилган ёзувларда батафсил баён қилинган, шундай бўлса-да, бу далиллар одамларнинг кўплаб бошқа версияларни ҳам ўйлаб топишига тўсқинлик қила олмаяпти — Ер юзидаги барча улкан қурилишларни бунёд этишга раҳбарлик қилган ва ўзларини Худо деб эълон қилганлардан тортиб ўша даврдаги сирли билимлардан хабардор зодагонлар  яшаган цивилизациясигача.

Қадимшуносларнинг фикрича, пирамида қурувчилари осмонга мўлжал қилиб, юлдузлар ва қуёшдан фойдаланган. Қадимги Мисрда оддий тақвимни, қуёш соатини, гномониларни ( қуёш бурчагини аниқлайди), геометрия асосларини билишган. Айланани арқонда чиза олган, сув тўлқини ёрдамида горизантални аниқлашган. Қадимги мисрликлар қуёшли тенг кунни аниқлашган, қуёш аниқ шарқ томондан чиқиши ва ғарбга ботишини билишган, куннинг тенг ярмида жанубни кўрсата олган.

Пирамида пойдеворини қўйиш чилвир ипни тортишдан бошланган. Ушбу маросимнинг унчалик батафсил ёзилмагани шундан далолат берадики, у ўзида сирли билимларни ифода этган. Бу билимлардан фақат меъморлар, нуфузи баланд зодагонлар ва фиръавнлар хабардор бўлган ҳамда улар эҳром пойдеворини аниқ мўлжан билан қўя олган.Қарғиш теккан фиръавнга келсак, аслида ундай фиръавн умуман бўлмаган. Буни журналистларнинг ўзи ўйлаб топган. Гап шундаки, Шоҳлар водийсида Тутанхамон қабрини  лорд Карнарвон очган. Карнарвон ўзининг экспедиция бўйича янгиликларини тарқатиш учун эксклюзив ҳуқуқини «Таймс» нашрига беради. Бу билан, у бошқа оммавий ахборот воситалари вакилларининг қаҳр-ғазабини келтирган.

Қарғиш теккан, деган иборанинг тарқалишига эса лорднинг қабрни очгандан кейин ярим йил ўтиб вафот этгани сабаб бўлган. У Қоҳирада пайтида  пашша чақиб йиринглаб кетган ярасини  устара билан кесиб, сепсис (қоннинг заҳарланиши) дан вафот этади.

Бермуд учбурчаги

АҚШ ҳарбий денгиз флотининг бешта оғир бомбордимончи самолёти 1945 йил 5 декабрда Флорида яримороли соҳилларида машқ парвозларини амалга ошираётган эди. Оқшом соат еттиларда улар билан алоқа узилиб қолади. Уларни қидириш учун жўнатилган иккита самолётнинг бири ҳам ғойиб бўлди. Оқибатда олтита самолётни ҳам топишниг имкони бўлмади.

Бу жумбоқ турли миш-мишларни келтириб чиқарди, қолаверса 1918 йили АҚШнинг йирик  «Циклоп» кемаси уч юз кишиси билан йўқолиб қолганди.1965 йилда журналист Гаддиз олтита самолёт ва битта кема ҳамда бошқа яна кўплаб сув транспортлари ғойиб бўлган ҳудудни Бермуд учбурчаги деб атади. Спилберг киноларида  1977 йилда 19 звена учувчилари учар ликоплардан чиқади. Чарльз Берлиц ўзининг «Бермуд учбурчаги сири» китобида тахмин қилишича, Саргасс денгизи тубида Атлантида жойлашган, уларнинг одамлари кристалл энергияси ёрдамида кемалар ва самолётларни ўғирлайди.

Ёзувчи ва собиқ учувчи Ларри Куше Бермурд учбурчагида ғойиб бўлган самолёт ва кемаларни синчковлик билан ўрганди, АҚШ денгиз флоти ҳисоботларини, экипажлар билан олиб борилган радиаалоқаларни ўқиб чиқди ва тадқиқот натижаларини “Бермуд учбурчаги жумбоғи фош бўлди”, деган китобда баён этди, китоб 1975 йилда илк бор нашр этилди.

Кушенинг аниқлашича, аксарият ҳодисалар Бермуд учбурчагидан минг километр олисда рўй берган ва  барчасида ишонарли сабаблар бор. Унинг фикрича, ушбу жумбоқнинг турган битгани тушунмовчиликдан иборат. Ушбу самолётлар экипажи маршрутдан адашиб кетган, компас билан муаммо юз берган, Радиоалоқа ёмон бўлган. Қоронғи тушганда учувчилар мўлжални йўқотишган ва сувга  қўнишга мажбур бўлган. Ўша тунда кучли тўлқин кўтарилган. Қидирувга жўнатилган «Маринер» қутқарувчи самолёти эҳтимол осмонда портлаб кетгандир.Бермуд учбурчаги хавфини оддий сабаблар билан тушунтирмоқчи бўлишади. Уларнинг бири, ўзиям энг кенг тарқалгани шуки, сув тубидан метан гази пуфакчалари кўтарилган бўлиб, унда газ гидратлари мавжуд. Газ сув зичлигини пасайтиради ва кемалар пастга қулайди. Самолётларга келсак, агар сув тубидан тизиллаб отилиб чиқаётган метан газ самолётга етиб борса унинг двигатели портлаши мумкин.

Аммо бу жумбоқнинг тадқиқ қилишга жиддий қараган олимларнинг фикрича, ушбу гипотеза унчалик ишончли эмас. Газ гидрати океан тубуда кенг тарқалган ҳодиса, шундай экан унинг отилиб чиқиши фақат бир жойда рўй бермайди.

АҚШ Океаншунослик хизмати Бермуд учбурчаги бўйича махсус тушунтириш эълон қилди. Гап шундаки, Гольфстрим атрофида илиқ океан юзаси оқими жойлашган. Бу айнан АҚШнинг шарқий соҳилларидаги  Саргасс денгизи бўлиб, бу ерда оқим қайрилиб олиш учун соатига 9 километргача  тезлашади. Бу ерда турбалентлик ҳудуди юзага келади, тўфон кўтарилади. Кўплаб ороллар очилиб қолади. Йўлдош алоқаси ихтиро қилингандан кейин, об-ҳавони аниқ башоратлаш ишлари тараққий этгач, сирли ғойиб бўлишлар бу ерда бошқа кузатилмади.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!