“No. 1 S9” – NFC технологиясига эга илк “ақлли соат”

“No. 1 S9” – NFC технологиясига эга илк “ақлли соат”

“Ақлли соат”лари билан дунёга машҳур No. 1 компанияси фирма гаджетлари туркумини янги No. 1 S9 номли “смарт-воч” билан бойитди. Мазкур соатда NFC (near field technology), яъни яқин масофада туриб алоқа ўрнатиш технологияси ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида терминалсиз электрон тўловларни амалга ошириш мумкин.

Янги девайс дизайни спорт услубида яратилган. Унинг учун чарм ҳамда металл боғичлар ҳам ишлаб чиқарилган. No. 1 S9’нинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, унда Xiaomi компанияси ўзининг Mi Band 2 соатларидан фойдаланадиган, юрак уришини аниқ ўлчайдиган пульсометр ўрнатилган.

Юмалоқ дисплейли No. 1 S9 экранининг пиксель сиғими 240х240 белгига тенг. Унинг самарадорлиги учун MediaTek MT2502 процессори жавобгар. Соатнинг аккумулятори 380 мА соат электр токини сиғдира олади. “Ақлли соатни” тачскрин ёки биқинидаги механик тугмалар орқали бошқариш мумкин. Bluetooth 4.0 стандарти соатни смартфонлар билан боғлайди. Шу билан бирга, Bluetooth орқали смартфон камерасини масофадан туриб бошқариш, мусиқий тизимни созлаш мумкин. Бундан ташқари, No. 1 S9 смарт-вочи жуда енгил бўлиб, бор-йўғи 55 грамм тош босади.

Мазку “ақлли соат” интернет тармоғида $42.99 доллар баҳосида сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!