Нодир фотосурат: Стив Жобс Beats аудио-қулоқчинларида

Нодир фотосурат: Стив Жобс Beats аудио-қулоқчинларида

Шу кунларда «олма» корпорацияси асосчиси Стив Жобснинг Beats аудио-қулоқчинларини тақиб, мусиқа тинглаётган ҳолати акс этган ноёб сурати тарқалди.

Американинг Beats Electronics компаниясига 2006 йилда рэпер Dr. Dre ҳамда овоз ёзиш студияси раҳбари Жимми Айовин томонидан асос солинган. Beats 2014 йилда, Стивнинг ўлимидан узоқ вақт ўтиб Apple томонидан харид қилинган.

Стив Жобс 2006 йилдаёқ Beats компанияси билан яқин алоқаларда бўлган. Яқинда суратга олинган ҳужжатли фильмда Жимми Айовин дўстларини компанияси яратган наушниклардан фойдаланиб, муносабат билдиришга мажбур қилгани, улар орасида таниқли аудиофил — Стив Жобснинг бўлгани тўғрисида маълум қилган.  

Beats аудио-қулоқчинлари бозорга чиққанида танқид тошлари остида қолиб кетган. Наушникладраги овоз узатиш тизимининг баланд ва қўполлиги кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилган. Шундай бўлса ҳам, компания бўлш келмади жаҳоннинг пешқадам брендларидан бирига айланди. Бунда эса Стив Жобс каби моҳир технологнинг тавсиялари, катта хизматлари бор. 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.