Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

  •   DiMaX
  •  330
  •  14.09.2018 15:07

Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

Microsoft компанияси Windows 10 тизимига кутилмаган битта янгилик киритди. Энди фойдаланувчи компьютерига Google Chrome браузерини ўрнатишга ҳаракат қилса, тизим уни бу фикридан қайтаришга уринади.

ЎҚИНГ: Google Chrome’даги ҳозироқ ўчириб қўйиш керак бўлган муҳим созлама

Яъни, экранга қуйидаги мазмунда ёзувли хабар ойнаси чиқади:

«Қурилмангизга аллақачон Windows 10 учун анча хавфсиз ва тезкор веб-браузер – Microsoft Edge ўрнатилган»

Кўриб турганингиздек, бунда тизим Google Chrome’ни ўрнатиш ўрнига Edge браузерини очишни таклиф этяпти. Аммо ойнада ёрқин рангдаги «Microsoft Edge’ни очиш» тугмачасидан ташқари «Ўрнатишда давом этиш» ёзувли кул ранг тугмача ҳам мавжуд. Шуни босганча Google Chrome браузерини ўрнатиб, бемалол фойдаланавериш ҳам мумкин. Лекин кўпчилик буни Microsoft’га ярашмайдиган ноҳалол кураш усули, дея қабул қилмоқда.

Хўш, бу вазиятда сиз қайси тугмачани босган бўлардингиз?

ЎҚИНГ: Google Chrome’ни 10 карра тезроқ ишлашга мажбур қиламиз