Нокаутми, нокдаунми? ZTE’нинг аҳволи ҳақида

  •   Saroy
  •  1139
  •  14.06.2018 14:52

Нокаутми, нокдаунми?  ZTE’нинг аҳволи ҳақида

Бугундан бошлаб, Хитойнинг  ZTE компанияси АҚШда бундан бир неча ой тўхтатиб қўйилган фаолиятини қайта бошлади ва биржа савдоларида ҳам иштирок этмоқда.

Июнь ойида ZTE ўзига қўлланилаётган санкцияни бекор қилиш бўйича АҚШнинг саноат ва хавфсизлик Бюроси (Bureau of Industry and Security (BIS) билан   келишувга эришди. Эслатиб ўтамиз, Эрон ва КХДРга иқтисодий ва молиявий жазо қўлланилиши шароитида ушбу давлатлар  билан савдо амалиётини ўтказгани учун  ZTE’га етти йил давомида америкалик ишлаб чиқарувчилардан деталлар ва дастурий таъминотлар сотиб олиш таъқиқланган эди.

ЎҚИНГ: ZTE Nubia Z18 флагмани «жонли» расмларда: дисплейи «ўйиқ»ли, аммо iPhone X’дагидан фарқ қилади!

Ҳозир бу таъқиқ бекор қилинди, бироқ айрим шартлар эвазига, албатта. 

Биринчидан, Хитой компанияси 1,4 миллиард  доллар тўлайди. Яна 1 миллиард жарима ҳам. Бундан ташқари, келгусида яна қонун бузилиши эҳтимолига қарши, компаниянинг 400 миллион доллари 10 йил давомида банк ҳисобида музлатиб қўйилади.  Агар  10 йил давомида «айб» иш қилиб қўймаса — ZTE’га ушбу  400 миллион доллар қайтариб берилади.

Пуллар  бир неча ой давомида ўтказилиши керак

 Иккинчидан, бир ой ичида компания раҳбариятни ишдан бўшатиб, директорлар кенгашининг янги таркибини сайлаши керак.

ЎҚИНГ: Хитойлик йирик смартфонсоз фаолиятини якунламоқда, Huawei навбатда турибди

Учинчидан, яқин 10 йил давомида АҚШ ҳукумати Хитой ишлаб чиқарувчисини кузатиб боради. Шу мақсадда текширувлар ўтказилиб турилади, махсус мустақил вакил ишлаб чиқаришдаги вазият ҳақида ҳисобот бериб боради.

Санкция қўлланган даврда ZTE’нинг оддий акциялари Гонконг биржасида 41 фоизга арзонлашиб кетди, Шэньчжэн биржасида ҳам 10 фоиз тушган. Натижада  ZTE  3 млрд АҚШ доллар қийматидаги капиталлашувни қўлдан бой берган. Санкцияга қадар компаниянинг бозор капиталлашуви 20 млрд АҚШ доллари даражасида эди.

ЎҚИНГ: ZTE бирйўла иккита «кемтик»ли экранга эга смартфон чиқаради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!